Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:09

Фермер: “Мирзиёев мени уч ой ишга олсин, Фарғона вилоятидаги барча қонунбузарликни очиб ташлайман!”


Фарғона деҳқон бозори
Фарғона деҳқон бозори

Озодликка мурожаат қилган Фарғона вилоятининг Фурқат туманида фермерлик қилаётган 68 яшар Очил Бегматов Ўзбекистон президенти вазифасини ижро этувчи Шавкат Мирзиёевдан уни уч ой муддатга маошсиз ишга олишини сўраётганини айтди. Унга кўра, шу уч ой мобайнида у вилоят мансабдорларининг қонунбузарликларини, коррупцияни ва қўшиб ёзишларни очиб ташлайди, фермерликда ислоҳот ўтказиб, фермерларнинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини танитади.

Очил Бегматов Фарғона вилоятининг Фурқат туманида 21 йилдан буён фермерлик қилаётганини айтди. Унга кўра, ўзи ва фарзандларининг тўртта фермер хўжалиги бор ва жами 280 гектар ерда буғдой ва пахта етиштиради.

Фермернинг айтишича, унинг бир миллиард сўмдан ортиқ турадиган қишлоқ хўжалик техникалари, икки юздан ортиқ қорамоли ва шунча қўйи бор.

Очил Бегматов нафақат туманда, балки вилоятда ҳам илғор фермерлардан бири эканлигини таъкидлади.

Унинг иддао қилишича, доим расмийлардан жабрланган ватандошлар ва фермерларнинг жамоатчи ҳимоячиси бўлиб судларда қатнашиб келяпти.

Очил Бегматовнинг айтишича, уни ишга олишини сўраб, Шавкат Мирзиёвнинг виртуал қабулхонасига етти марта сим қоққан, аммо қабулхона билан боғланолмаган.

Фермер, Фарғона вилоятида ҳокимлар ва бошқа амалдорлар томонидан қонуннинг оёқ ости қилинаётганини айтар экан, вилоят кўламидаги коррупция, қўшиб ёзишлар ва фермерлар ҳуқуқлари топталаётгани фактларини очиб ташлаш учун Ўзбекистон президенти вазифасини ижро этувчи Шавкат Мирзиёевдан уни маошсиз уч ой ишга олишини илтимос қилади:

“Мен яхши юристман, илгари халқ назоратида ишлаганман, иқтисодчиман. Ҳозир пенсионерман. Майли, Мирзиёев менга маош бермасин, атиги уч ой ёнига ишга олсин. Мен вилоятдаги амалдорларнинг қилаётган ғайриқонуний ишларини барини очиб ташлайман. Фермерларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ўзларига танитаман. Ўқитувчи ва шифокорларнинг мажбурий меҳнатга ҳайдалишига чек қўйдираман”, дейди Очил Бегматов.

Фермер билан суҳбатни қуйида тингланг:

Фарғоналик фермер Очил Бегматов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:54 0:00
Бевосита линк

Бундан аввал ҳам ўзбек ватандошлари Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига мурожаат қилиб, уларни ишга олишларини сўраган эди.

Хоразмлик 63 ёшли нафақахўр Қадамбой Матмуродов Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевдан ёнига ишга олишни сўраб, унинг виртуал қабулхонасига мурожаат қилган эди. “Хазорасп туманида ҳақиқат ўлган. Адолат йўқ. Ҳозир амалдаги ҳуқуқ-тартибот органларининг 100тасини ишини бажараман”, деб ёзган Матмуродов ўз мурожаатида.

Ундан сўнг андижонлик новвой Ўткирбек Ҳошимов “Мирзиёев мени ёнига ишга олсин, мен уни ёнида юришни хоҳлайман. Керак бўлса, вилоятларга тинтув қилишлар учун мени жўнатсин, мени ўзим титкилаб бераман”, деган эди.

XS
SM
MD
LG