Линклар

OzodNazar: Фермер ҳаққини таниса-қўрқмаса, ҳокимлар ғиринг деёлмайди!


Иллюстратив сурат

Иллюстратив сурат

Ўзбекистонлик фермерлардан пилла терими бошлангани, аммо хирмоннинг чўғи озлиги, шунингдек, бу йил аксар вилоятларда буғдой ҳам касалликка чалинганию бу ҳам ҳосилни озайртиргани ҳақида хабарлар келмоқда.

Куни кеча Бухоронинг Олот туманидаги ҳокимиятда бўлган можаро - ҳоким фермерни эмас, фермер ҳокимни бир уриб, ағдариб қўйгани - бу йилги йиғим-терим давомида бўлажак можароларнинг аввали экани ҳақида муштарийлар шарҳ ёзмоқдалар.

Ўзбекистонлик фермерларни ўйлантирган ва уларнинг ҳаётига дахлдор сўнгги воқеалар ҳақида фарғоналик 22 йиллик фермер Очил Бегматов хулосалари OzodNazar эшиттиришининг бугунги сонидан ўрин олди.

Бегматов воқеаларни бир-бир шарҳларкан: "Ҳамма гап фермернинг ўзида, ҳаққини яхши билса, ҳалол бўлса, ғирромлик қилмаса - ҳокимлар унга ғиринг деёлмайди. Агар қайси фермерни ҳокимлар хўрласа, менга келсин! Мен йўқ бўлсам, йўқ бўлиб кетаманки, аммо уни ҳимоя қиламан - албаттаки, у фермер ҳақ бўлса!" деди.

Қуйида кекса ёшдаги фермер Очил Бегматовнинг OzodNazari:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG