Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:37

Сув устида чиққан жанжалда фермер хотин чопиб ўлдирилди


24 май куни тонгда Хоразм вилояти Шовот тумани Ижтимоият қишлоғида сув устида юзага чиққан жанжал фожеа билан тугади. Озодликка маълум бўлишича¸ маҳалласида “Сапар жангчи” деб танилган фермер Қурëзова Сапаргулни қўшниси қўлидаги белкурак билан бошига уриб¸ ўлдириб қўйган. Қотилликда айбланаëтган шахс ҳибсга олинган¸ “Сапар жангчи”нинг эртага дафн қилиниши кутилмоқда.

“Бугун соат 10 ларда Шовот туман Ижтимоят қишлоғида "Сапар жангчи" деб ном чикарган 60 ëшидан ошган Сапаргул опа кўшниси томонидан чопиб ўлдирилди. Жанжал ариқдан келадиган оқар сув устида чиққан. Жаноза эртага соат 12да. Ҳамма жанжал ҳозир сув учун”¸ дейилади Озодликка қотилликдан кўп ўтмай юборилган хабарда.

Шовот туман ҳуқуқ тизимларига яқин манба¸ қотиллик рўй берганини тасдиқлади. Шахси сир тутилаëтган расмийга кўра¸ фермер аëл ерлари туташ қўшниси билан урушиб қолган ва уни қаттиқ ҳақорат қилган. Ҳақоратга чидай олмаган қўшни эркак¸ қўлидаги белкурак билан фермер аëлнинг бошига урган ва аëл ўша жойнинг ўзида жон берган.

“Воқеа юзасидан жиноий иш очилди ва ҳозирда Сапаргул Қурëзовани ўлдирганига иқрор бўлган шахс ҳибсга олинди. Жанжал катталашмай туриб¸ тўхтатилди”¸ деди ҳуқуқ тизимларидаги Озодлик манбаси.

Сапаргул Қурëзовани билган маҳалладошларидан бирининг Озодликка айтишича¸ марҳума бутун туманда “ëзувчи” сифатида танилган.

“Унга бежизга “Сапар жангчи” деб от қўйишмаган. Раҳматлик¸ роса жанжалкаш эди¸ ундан ҳамма қўрқарди. Ҳаммани ҳақорат қилиб¸ қўрқитиб¸ ишини битириб юрарди. Ҳозир Шовотда сув проблема¸ электр йўқлигидан Шовот каналидан томорқаларга сув чиқариш қийин бўлиб қолган. Каналда сув бор¸ лекин уни тортишга ток йўқ. Битта насосни кунига ишлатиш 500-600 минг сўмга тушаяпти. Маҳаллалар электросетдан қарздор¸ улар токни узиб қўяди. Ерларни суғориш керак¸ насосни ишлатишга пул йўқ. Ана шунақа вазиятда одамлар сув учун бир-бирини ўлдиришга тайëр. “Сапар жангчи” безочередь сув олмоқчи бўлганми¸ қўшни билан жанжал чиққан. Қўшнининг жаҳли чиқиб¸ бошига бел билан солган”¸ дейди воқеа тафсилотларидан хабардор қўшнилардан бири.

“Марҳума жасади ҳозир моргда¸ эртага беришаркан. Жанозаси эртага” дейди бу суҳбатдош.

Жорий йил бошида Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Қумоқ қишлоғида яшовчи 43 яшар эркак сув муаммоси устидаги жанжал боис уч қўшнисига болта билан ҳужум қилгани оқибатида 46 яшар аёл вафот этган, яна бир аёл ва эркак оғир аҳволда шифохонага ётқизилган эди.

Сув муаммосининг¸ нафақат оддий аҳоли ëки фермерлар¸ балки Марказий Осиëда давлатлараро урушгача сабаб бўлиш эҳтимоли ҳақида халқаро экспертлар баробарида Ўзбекистон президентининг ўзи ҳам бот-бот гапириб келади.

Тошкент¸ сув муаммоси кескинлашаëтган бир пайтда¸ минтақадаги дарëлар бошида жойлашган Қирғизистон¸ айниқса¸ Тожикистоннинг улкан ГЭСлар қуриш режасига жиддий қаршилик кўрсатиб келмоқда.

Хусусан¸ 2010 йил Қорақалпоғистонга қилган сафари чоғида фермерлар билан учрашган Ислом Каримов Душанбе ҳукуматининг Роғун ГЭСи қуриш режасига қаршилигини изоҳлай туриб:

- 350 метрлик тўғоноқни кўтарса агар, унга 8 йил сув тўпланар экан. 8 йил давомида сув тўпланар экан. Бизлар - пастда турганлар нима 8 йил пойлаб турамизми? Қорақалпоғистонга, Хоразмга умуман Ўзбекистоннинг Амударë қирғоғида яшаëтган инсон нима иш қилади? Қандай тирикчилик кўради? Қандай деҳқончиликни кўрамиз? Умуман ирригация масаласи мутлақо ҳаммаси йўқ бўлиб кетади, деган эди.

“Сапар жангчи”нинг сув жанжали қурбони бўлганига муносабат билдирган хоразмликлардан бири¸ Роғун қурилмай туриб ҳам воҳадаги фермерларнинг аҳволи танг бўлиб бораëтганини айтди.

Унга кўра¸ Россияга қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сотишни ўнлаб баравар ошириш иштиëқида ҳокимликлар томонидан мева-сабзавот учун режа-буюртма қўйилиши¸ Хоразмдаги сув муаммосини янада оғирлаштирган.

XS
SM
MD
LG