Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:53

Мирзиёев танқидидан сўнг Чилонзорни исловотхоналардан тозалаш бошланди


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 11 апрель куни ўтказган видеоселектор йиғинида Чилонзор туманида кенгайиб кетган фоҳишахона ва қўшмачилар тармоғи учун туман ички ишлар бошлиғи, прокурори ва ҳокимини қаттиқ танқид қилиши ортидан милиция кафелар, тунги клуб ва притонларга рейдларни кучайтирди.

Чилонзор Ички ишлар бўлимининг туман бўйича ўтказаётган рейдларига бевосита алоқадор мулозимнинг Озодликка айтишича, сўнгги уч кун ичида Чилонзордаги 58 та объект - тунги клуб, кафе, сауна ва уйларда текширув ўтказилиб, 38 одам қўшмачилик қилиш, фоҳишалик билан шуғулланиш ва фоҳиша сақлашда гумонланиб ушланган.

“Орият” деб номланган рейдлар давомида, шунингдек, тумандаги иккита ресторан ва бир меҳмонхонада мижозларга тижорий жинсий хизмат таклиф қилганликда гумонланаётган тўрт шахс қўлга олинган.

- Жума, шанба ва якшанба кунлари 58 та обеъктда, булар тунги клуб, кафе, сауна, Чўпонота ва Қатортол кўчалари кесишган жойдаги уйларда рейдлар ўтказилди. У ерда фоҳишалик билан шуғулланиб келган 38 нафар аёл ва уларнинг қўшмачилари ушланди. Улар жаримага тортилиб, Сирғали туманидаги тери-таносил касалликлар диспансерига жўнатилди. Тўрт одам ресторан ва дам олиш масканларида фоҳиша сақлаб, притон уюштиришда айбланиб қўлга олинди. Айрим тунги клуб хўжайинлари эса фоҳишаларни киритгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди, - деди Чилонзордаги рейдлар тафсилотидан яхши хабардор мулозим .

Президент Шавкат Мирзиëев 11 апрель кунги видеоселектор йиғинида Чилонзор туманидаги фоҳишахоналар ва қўшмачилар тармоғини деб туман милициясини танқид қилган ва ҳокимдан ташқари Чилонзор назорат идоралари раҳбарларини ишдан олган эди.

Чилонзор тумани милициясининг 13 апрель куни ишдан олинган бошлиғи, полковник Абдумажид Шермуҳаммедов трансвеститларни калтаклаган капитан ва катта лейтенант унвонидаги милиционернинг погонларини юлиб ташлагани ортидан матбуотда танилган эди.

Ўзбекона қонунчилик
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:28 0:00

Чилонзор туманида яшовчи журналист Бобомурод Абдулла тумандаги исловотхоналарга қарши бошланган бу ҳаракатларни олқишлайди¸ аммо вақт-вақти билан қилинадиган бундай рейдлар самарасига шубҳа билдиради:

- Чилонзорда фоҳишаларга қарши рейдлар ўтказилиши жуда яхши. Сўнгги пайтда бу район Тошкентнинг катта фоҳишахонасига айланган эди. "Шуҳрат" дўконидан Қатортол кўчаси бўйлаб ёш болаларингизни сайрга олиб чиқиб бўлмайдиган даражада бўлиб кетди. Лекин фоҳиша милиция қўлига тушиб қолса борми, нималар қилмайди дейсиз. Рейдлар давомида фоҳишалар калтаклангани ҳолатларини, зўрлангани ҳолатларини мен ўрганганман. Менимча тизимли ислоҳотлар йўли билан бунга қарши курашиш мумкин, зўраки рейдлар кифоя эмас, - дейди Бобомурод Абдулла.

Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 131- моддасига биноан, "мўмай пул топиш мақсадида фоҳишалик билан шуғулланиш ёки қўшмачилик қилиш энг кам иш ҳақининг 25 дан 50 баробаригача ёки уч йилгача мажбурий тарбиявий меҳнат" билан жазоланади.

Ушбу жиноят уюшган гуруҳ томонидан амалга оширилган ҳолларда, жарима миқдори энг кам иш ҳаққининг 75-100 баробари миқдорида ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

XS
SM
MD
LG