Линклар

“Касал” ўзбек футболини “ëшартириш” билан даволаш мумкинми?


"Ëш" ўзбек футболчиси Илëс Зейтуллаев ўз ëши кичрайтирилганини эътироф қилди.

"Ëш" ўзбек футболчиси Илëс Зейтуллаев ўз ëши кичрайтирилганини эътироф қилди.

Ўзбекистонлик футболчи Илëс Зейтуллаевнинг расмий ҳужжатларда ҳақиқий ëши кичрайтириб ëзилгани тан олиши атрофидаги жанжал ўзбек футболидаги коррупция илдизларига яна бир бор назар ташлаш имконини берди.

Озодликкка маълум бўлишича¸ Зейтуллаевдан ташқари яна ўнга яқин футболчининг биологик ëши билан паспортдаги ëши ўртасида фарқ бор. Икки манбанинг тасдиқлашича¸ Монакодаги футбол клубидаги танловда қатнашган “Пахтакор” ҳужумчиси Аббос Махситалиевнинг паспортдаги ëши ҳам ëшартирилган.

Ўзбек футболи ҳақидаги мақолалар муаллифи¸ мустақил журналист Бобомурод Абдуллаевга кўра¸ ўзбек футболи “спортчиларни ëшартириш” дан ташқари “келишилган ўйинлар” хасталигига ҳам чалинган.

Ўзбекистон Футбол федерациясидаги Озодлик манбаси эътирофича¸ ëшини камайтириб кўрсатиш амалиëти Ўзбекистонда кенг тарқалган.

Ўзбекистон футболидаги “ëшини яшартириш” амалиëти оқибатлари ҳақида гапирган мустақил журналист Бобомурод Абдуллевга кўра¸ бу муаммо боис "қўрқоқ футболчи"лар урчимоқда.

"Қурултой"да қатнашган суҳбатдошлар¸ хусусан¸ Илëс Зейтуллаев фикрича¸ “ўзбек футболи ғирромликлар боис” ривожланмаяпти.

Ғирромликлар тўғрисида ёзиши мумкин бўлган Ўзбекистон спорт матбуоти эса чекловлар ичида қолмоқда.

Ўтган йилнинг 1 декабрида "Спорт" телеканалидан "Соккер клуб" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувлари эфирдан олиб ташланган, кўрсатув бошловчи ва муаллифлари ишдан бўшатилган эди.

Бунга кўрсатувда Ўзбекистондаги футбол жамоалари ўртасида "келишилган ўйинлар" ва тотализаторга пул тикишдаги қаллобликларнинг фош этилиши сабаб бўлгани айтилади.

"Қурултой" дастурини қуйида тинглашингиз мумкин:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG