Линклар

Германия: Эрон ҳануз ядровий қурол ишлаб чиқаришга уринмоқда


Германия расмийлари фикрича, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний (суратда) сиёсатига қарши консерватив гуруҳлар ҳали ҳам мамлакатда ядровий қурол ишлаб чиқаришга ҳаракат қилаяпти.

Германия расмийлари фикрича, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний (суратда) сиёсатига қарши консерватив гуруҳлар ҳали ҳам мамлакатда ядровий қурол ишлаб чиқаришга ҳаракат қилаяпти.

Германия расмийлари Эрондаги консерватив гуруҳлар ҳали ҳам ядровий қурол ишлаб чиқаришга ҳаракат қилаётибди, бундан мақсад Теҳрон ва ғарб мамлакатлари ўртасидаги эришилган келишувга путур етказиш бўлиши мумкин, деган фикрдалар.

Германия расмийлари Эрондаги консерватив гуруҳлар ҳали ҳам ядровий қурол ишлаб чиқаришга ҳаракат қилаётибди, бундан мақсад Теҳрон ва ғарб мамлакатлари ўртасидаги эришилган келишувга путур етказиш бўлиши мумкин, деган фикрда.

Германиянинг разведка агентлиги эълон қилган йиллик ҳисоботда Эроннинг Германия ҳудудида ядровий қурол технологиясини ноқонуний равишда қўлга киритишга қаратилган ҳаракатлари 2015 йил давомида “юқори даражада” бўлгани айтилади.

Шимолий Рейн-Вестфалия вилоятидаги разведка хизмати томонидан алоҳида тайёрланган ҳисоботда ўтган йили вилоятда ядровий қурол технологиясини қўлга киритишга қаратилган 141 уриниш қайд этилгани, бу уринишларнинг учдан икки қисми Эрон билан боғлиқ эканлиги ёзилган.

8 июль куни Германия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мартин Шефер ҳисоботларни “ёқимсиз” деб атади, аммо уларда Эрон билан эришилган келишув кучга киришидан аввалги ойлар кўриб чиқилганини айтди.

Шефер Эрон билан эришилган келишувга қарши кучлар ядровий қурол технологиясини қўлга киритишига уринаётган бўлиши мумкинлигини қўшимча қилди.

Январь ойида Эрон ва дунёнинг қудратли давлатлари ўртасида узоқ йиллар давом этган музокаралар ортидан Теҳронга қарши халқаро санкциялар бекор қилинган, эвазига Эрон ўз ядровий дастурини қисқартириш мажбуриятини зиммасига олган эди.

“Эрондаги айрим кучларга президент ва ташқи ишлар вазирининг сиёсати маъқул келмайди. Улар ядровий келишувни ҳамда бизнинг Эрон билан алоқамиз нормаллашганини кучсизлантиришга ёки йўқ қилишга уринаётган бўлишлари мумкин. Биз буни яқиндан кузатиб боряпмиз”, деди Шефер.

Шефер айнан шу консерватив кучлар Эроннинг баллистик ракета синовлари ортида турганини айтди. Бу синовларни Германия ҳамда АҚШ БМТ санкцияларига зид, дея баҳолаган эди.

“Биз аллақачон Нью-Йорк ва бошқа ерлардаги ҳамкорларимиз билан музокара олиб боряпмиз. Теҳрон билан ҳам муҳокама қилишга тайёрмиз”, деди у.

Шундай бўлса-да, Шефер Германия Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ҳамда ташқи ишлар вазири Жавод Зарифга ишонишини, улар эришилган шартномага амал қилиш учун ҳаракат қилишаётганини қўшимча қилди.

Рейн ҳисоботида ёзилишича, сўралаётган технологиялар нефть, газ ва пўлат саноатларида ишлатилиши кўрсатилган сохта ҳужжатлар тайёрланган. Бундан ташқари, Эрон ўз изини йўқотиш учун технологияларни учинчи мамлакатлар, жумладан, Бирлашган Араб Амирликлари, Туркия ҳамда Хитой орқали олишга уринган.

XS
SM
MD
LG