Линклар

logo-print

Россияда ўзбекистонликларни героинфуруш қилган катта жиноятчилар қидирилмоқда


2014 йилда Москвада 174 кило героин билан қўлга тушганлар ҳам ўзбек-тожик муҳожирлари бўлган

2014 йилда Москвада 174 кило героин билан қўлга тушганлар ҳам ўзбек-тожик муҳожирлари бўлган

Москва вилоятида йириқ миқдорда героин моддасини сотишга уринганликда айбланиб ушланган олти нафар Ўзбекистон ватандоши маҳкамага тортилди. 4 килодан кўпроқ героин билан қўлга тушган ўзбекистонликларни бу "бизнес"га олиб кирган катта жиноятчилар эса ҳозирча очиқда қолмоқда.

Москва вилоятининг Химки шаҳар судида уюшган жиноий гуруҳ аъзо сифатида катта миқдорда героин сотишга уринганликда айбланиб қўлга олинган олти нафар Ўзбекистон ватандоши устидан маҳкама жараëни бошланди.

Москва шаҳар прокуратураси катта прокурори Анастасия Анфиногенованинг Озодликка айтишича¸ судланувчилар уюшган жиноий гуруҳнинг аъзолари ва уни бошқарганлар ҳозирча қўлга олинмаган:

- Ушланганларнинг икки нафари Шоҳруҳ Ҳазратқулов ва Маъмура Аҳмедовалар – Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятидан, қолган йигитлар Самарқанддан. Улар жуда ҳам ёш, бирортаси оила қурмаган ҳали! Бу жиноятни Москва шаҳри ва вилоятида ташкиллаштириб, уларни жалб қилган яна бир нечта шахс қидирувда қолмоқда¸ уларга нисбатан алоҳида жиноий иш қўзғатилган. Буларнинг Зеленоград, Раменское ва Химки шаҳарларидаги яшаш жойидан 4 килодан ортиқ героин моддаси мусодара қилинди, деди прокурор Анфиногенова.

Аниқланишича, жиноий гуруҳга аъзоликда гумонланаётганларнинг ёши 20-23да.

Прокуратура расмийсига кўра¸ жиззахлик Шоҳруҳ Ҳазратқулов ва Маъмура Аҳмедовалар - 23 ёшда, самарқандликлар Ботиржон Файзуллаев, Далержон Қосимов ва Умиджон Маҳмудовлар – 20 да, Шаҳриёр Маҳмуджонов эса 21 ёшда.

Сентябрь ойида қўлга олинган судланувчиларга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг “катта” ва “ўта катта миқдорда наркотик моддасини уюшган жиноий гуруҳ таркибида ноқонуний сотишга уриниш” моддалари асосида жиноий иш қўзғатилган.

Прокуратура расмийсига кўра, махсус хизматлар 2015 йилнинг апрелидан августига қадар жиноий гуруҳ тузганликда айбланаётган ўзбеклар орқасидан кузатув олиб борган. Бу гуруҳ аъзолари катта миқдорда героин сотиш ҳаракатини бошлаганида оператив ходимлар томонидан қўлга олинган:

- Уюшган гуруҳ таркибида наркотик сотишга доимо катта жазо муддати тайинланади. Бу вазиятда жиноят охирига етмаган, яъни героинни сотишга улгуришмаган.Булар аслида алданган ёш йигит-қизлар. Бошлиқлари эса озодликда қочиб юрибди, деди терговда иштирок этган прокурор Анастасия Анфиногенова.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG