Линклар

logo-print

GM Uzbekistan янги Nexia Ravon R3 автомобилларининг биринчи партиясини Россияга юборишни бошлагани хабар қилинди. Янги Nexia Россияда қачон савдога чиқарилиши тўғрисида ҳозирча маълумот йўқ.. Шу йилнинг майида Россияга юборилган биринчи партия Ravon R2 русумидаги машиналар тезда сотиб тугатилгани айтилади. Айни вақтда, Россиядаги энг арзон машиналар рейтингида Ravon Matiz биринчи ўринни эгаллаган.

Nexia R3 Россияда сотилади

Ravonнинг Москвадаги ваколатхонаси расмий ходими Юлия Озодлик билан суҳбатда R3 машиналари Россияга юборилганини тасдиқлади.

- Ҳозирда биз Ravon R3 автомобилларининг Россияга етиб келишини кутаяпмиз. Божхона расмиятчилиги ўтказилгандан сўнг, машиналар сентябрда дилерлик марказларига етказилади. R2 машиналарининг иккинчи партияси ҳозирда Россия ҳудудида божхона расмиятчилигидан ўтказилмоқда. Ва яқинда дилерлик марказларига юборилади ва савдога чиқарилади, деб айтди Ravonнинг Москвадаги ваколатхонаси расмийси.

Олдинроқ Ravon Россияда янги Nexia нархини 40 минг рублга кўтарди. Бугунги кунда Nexia R3 нархи 419 000 рублни ташкил этади. Ravon Россияда сотилаётган машиналарга R2 (389 000 рубль) Ravon Gentra (439000 рубль) ва Matiz (314 000 рубль)нарх белгиланган.

Ravon Matiz - Россиядаги энг арзон автомобиллар қаторида илғор

Шу кунларда Россия автомобиль соҳаси таҳлилчилари томонидан малакатда энг арзон янги автомобиллар рейтинги эълон этилди.

Ушбу рейтингда, арзон компакт автомобиллар рўйхатида Ravon Matiz (нархи 314 мингдан то 414 минг рублга қадар) биринчи ўринга қўйилган.

Россиянинг Lada Granta (343.9 минг рублдан то 552 минг рублгача) иккинчи ўрин, седан кузовидаги Lada Prioraга ( 369 минг рубл) учинчи ўрин ажратилган.

Рейтинг муаллифларидан АвтоДни.Ру интернет сайти шарҳловчиси Елизавета Ширенованинг Озодликка айтишича, Ўзбекистон автомобиллари нарх ва сифатининг мутаносиблиги билан ўртаҳол россияликлар орасида шуҳрат қозонган.

- Россияда автомобиллар нарх-навоси ҳар ой ўзгариб туради. Биз энг охирги рақамларни оламиз. Бугуннинг ўзига актуал бўлган нархлар. Биринчидан Равон бозорбоп, нархи рақобатбардошлиги билан танилган. Кейин ўзбек автомобилларни корпоратив усулда сотиш ҳам яхши йўлга қўйилган. Мисол учун шаҳарларда пицца сотадиган кичик кафе ва ресторан эгалари учун кўп сотиб олишади. Янги Нексия ўз сегментида шу пайтгача Россияда энг арзон авто қаторидан ўрин олганди. Кеча эълон этилган хабар бўйича 40 минг рублга қимматлашган. Бу унинг бозорига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бошқа тарафдан, Россия ширкатлари трейд-ин бўйича яхши чегирма беришади. Яна эски автомобилларни утилизация қилиш дастури бўйича ҳам Россия автомобилларини сотиб олиш арзонга тушади. Ва шу билан бирга кредит шароитлари ҳам Лададан анча яхшироқ. Бу масалаларда Ravon бир оз орқада, деди Елизавета Ширенова.

Москвадаги “Автостат” таҳлил маркази мутахассиси Азат Темирхановнинг фикрича, "узбечка"нинг янги Ravon маркасига алмаштирилиши, унинг Россиядаги бозорини чаққон қилиши мумкин.

- Равон автомобилларни яқинда савдога чиққанини назарга олсак, унинг бозири чаққон бўлиш ё бўлмаслиги бўйича бир нарса айтиш қийин. Янги Нексия R3 ҳозирча савдога чиққани йўқ. Ва аллақачон унинг нархини 40 минг рублга кўтаришди. Лекин бунга қарамасдан ҳануз энг арзон автомобиллар қаторида туради. Ва R3 Россия Лада Грантанинг асосий рақиб саналади.

Олдинлари Россияда ўзбек машиналари яхши сотилар эди. Россия автомобиль бозорида Жанубий Кореянинг КИА Рио, Солярис каби қатор маркалари савдога чиқиши билан, ўзбек машиналари бозори анча заифлашди. Ҳозирда Ўзбекистон автомобилларини Равон брендига янгилангани унинг Россия бозоридаги савдо кўламини анча кўтаради, деб ўйлайман Ҳозирда Ravon нархлар яхши, бундай нархлар билан Россия автомобилларига рақобат қила олади, деди Азат Темирханов.

Ўтган ҳафта Украина пойтахти Киевда Ravon автомобилларининг тақдимоти ўтказилди. Ўзбек расмийларига кўра, шу йилнинг сентябр ва октябр ойларида Озарбойжон, Беларус ва Туркманистонда ҳам Ravon тақдимолари ўтказилиши белгиланган.

GM Uzbekistan ширкати Ravon русумидаги R2 автомобилларини Қозоғистонда сотишни бошлади: 25 июль куни R2 машинасининг дастлабки партияси Олмаотага етказилган.

XS
SM
MD
LG