Линклар

logo-print

Покистонлик муҳожир ҳайдовчининг ўғли Содиқ Хон дунë молиявий маркази саналган Лондон ҳокимлигига сайланди. Содиқ Хон муваффақияти¸ Ғарбда кимнинг боласи эканидан қатъий назар¸ истеъдодли ва узоқни кўра оладиган шахсларнинг ҳокимият ва бизнес пиллапояларидан кўтарилиш имкони мавжудлигини кўрсатди. Ўзбекистонда шундай имкон борми?

5 май куни дунёдаги энг йирик мегополислардан бири – Лондон шаҳри ҳокими лавозимига асли покистонлик Содиқ Хон сайланди.

Муҳожир ҳайдовчи ота ва тикувчи онанинг саккиз боласидан бешинчиси бўлган Содиқ Хон сайловда Британиядаги энг нуфузли зодагон ва миллиардер оиланинг фарзанди Зак Голдсмит устидан 13 фоиз устунлик билан ғолиб бўлди.

Камбағал муҳожир-мусулмон боласининг миллиардер-лордлар ўғлидан ҳалол ва шаффоф сайловда ўзиб¸ ҳокимиятга келиши Британияда ақл¸ талант ва харизмага эга шахсларнинг ўсиш истиқболи нисбатан очиқ эканини кўрсатди.

(Камбағалнинг истеъдод ва билим орқасидан қисқа муддат ичида бадавлат бўлиши¸ ҳокимиятга келиш имконини англатувчи “Америка орзуси” кўпчиликка таниш ҳодиса.)

Сизнингча¸ Ўзбекистонда¸ ўзбек жамиятида шахснинг ижтимоий қатлам қуйисидан унинг тепасига чиқишига имкон берувчи пиллапоя¸ ëинки “лифтлар” борми?

Ўз ҳаëтингизда¸ автобус ҳайдовчиси боласининг ҳоким бўлгани¸ чўпон боласининг вазир бўлганига гувоҳ бўлганмисиз?

Ўзбекистонда инсонларнинг ижтимоий келиб чиқиши эмас¸ балки ақл-истеъдоди билан юксалишига қандай тўсиқлар бор?

Бу тўсиқлар илдизи бошқарув тизими табиатидами ëинки ижтимоий онг¸ анъанавий зеҳниятдами?

Сиз ўз фарзандларингиз учун “ижтимоий лифт”ни қаерда кўрасиз?

Бу ҳақдаги мулоҳазаларингиз билан сешанба¸ 10 май куни Тошкент вақти билан оқшомги саот 7 дан 8 га қадар жонли¸ интерактив мулоқотда қатнашинг.

Мабодо суҳбатимизда эксперт мақомида қатнашмоқчи бўлсангиз¸ бу истагингизни шарҳ ëзиш ëки ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз орқали олдиндан бизга билдиришингизни сўраймиз.

Жонли мулоқотга OzodSkype, OzodOvoz ва OzodlikOnline Skype манзиллари¸ шунингдек¸WhatsApp, Telegram, Viber, IMOдан +420 724 971 539 рақамига телефон қилиш орқали бевосита қўшилишингиз мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG