Линклар

logo-print

Велосипедда 520 км йўл босиб келган Ҳусан бобо Каримов қабрини зиëрат қилди


Ҳусан бобо фейсбукчи мухлислари кийғизган зарбоф чопонда.

Ҳусан бобо фейсбукчи мухлислари кийғизган зарбоф чопонда.

5 сентябрь куни Намангандан Самарқандга велосипедда йўлга чиққан 76 яшар Ҳусан бобо Ҳожибоев¸ 9 сентябрь куни ўзи "отам"¸ "ошнам" деб атаган Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов қабрида фотиҳа ўқиб¸ сафаридан муроди ҳосил бўлиб¸ ортига қайтди.

Президент Каримовнинг қабри устида марҳумнинг ҳақига фотиҳа ўқиш учун 5 сентябрь эрта тонгда Намангандан велесипедда йўлга чиққан 76 яшар пенсионер Ҳусан Ҳожибоев билан 9 сентябрь куни Самарқандда қош қорайиши олдидан гаплашдик.

Наманган вилояти Чортоқ туманидаги Коросон қишлоғидан 521 километрлик йўлга чиққан отахон Озодлик боғланган дақиқаларда сафаридан муроди ҳосил бўлиб¸ кўтаринки кайфиятда уйига қайтиш учун эски велосипедини машинага ортаëтган эди.

Ҳусан Ҳожибоевнинг зиёрати тўғрисидаги Озодлик хабарини ўнлаб Интернет нашрлар кўчириб босганидан сўнг, коросонлик оқсоқол машҳур бўлиб кетди. Ижтимоий тармоқларда , бир гуруҳ энтузиастлар пул йиғиб у кишига янги велосипед олиб бериш ташаббусини кўтарди.

Ана шу ташаббусчилардан тўрттаси Ҳусан бобони Жиззахга кираверишда ушлаб¸ унга зарбоф чопон кийгизиб¸ унга фeйсбукчилар эҳтиромини етказишди.

Озодлик билан 9 сентябрь кунги суҳбатда ўзини "эски чекист" деб таништирган Ҳусан бобога энди фейсбукчи мухлислари янги велосипед олиб бермоқчи¸ бобо эса¸ бу велосипедда Ҳажга боришни орзу қилмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG