Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:05

Wi-Fi сигналини 10 баравар кучайтириш йўли топилди


АҚШдаги MIT лабораторияси муҳандислари Wi-Fi сигналини бир неча баравар кучайтирувчи MegaMIMO 2.0 деб аталувчи янги тизимни кашф қилишди. Синов жараёнида янги тизим Wi-Fi сигнали тезлигини уч баравар кучайтиришга қодирлигини кўрсатди.

Одам гавжум бўлган тадбирларда бир вақтни ўзида ҳаммани Wi-Fi сигнали ёрдамида симсиз Интернетга уланишини таъминлаш имконсиз.

Масалан стадионда қанча роутер бўлишидан қатъий назар, сигналлар чалкашиб қолиши натижасида спорт ишқибозлари Wi-Fi га уланишга қийналишади.

Лекин, АҚШдаги MIT лабораторияси муҳандислари MegaMIMO 2.0 деб аталувчи янги тизимни ишлаб чиққан холда бу муаммога ечим топишди.

MegaMIMO 2.0 синов жараёнида Wi-Fi сигнали тезлигини уч баравар оширишга қодирлигини кўрсатди.

Лойиҳа муаллифларидан бири Эззелдин Хусейн Хамед (Ezzeldin Hussein Hamed) CNN Money нашрига берган интервьюсида аслида MegaMIMO 2.0 тизими Wi-Fi сигналини 10 баравар кучайтиришга қодирлигини айтди.

Эззелдин Хусейн Хамедга кўра, янги тизим сигналларнинг бири бирига чалкашмаслигини таъминлаган холда Wi-Fi сигналини кучлантиришга қодир.

Лойиҳа муллифлари, Wi-Fi сигналини кучайтирувчи янги технологияни ҳаётга тадбиқ этишга ҳали эрта эканини айтишмоқда.

- Дастлабки қадам қўйилди, келажакда бундан тижорий мақсадларда фойдаланилса ажаб эмас, - дейди Эззелдин Хусейн Хамед.

XS
SM
MD
LG