Линклар

Ироқда Мосул шаҳрини “Исломий давлат”дан озод этиш амалиёти бошланди


Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абадий

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абадий

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абадий Мосул шаҳрини “Исломий давлат” экстремистик гуруҳидан озод этиш учун кўпдан бери кутилаётган ҳарбий амалиёт бошланганини эълон қилди.

17 октябрь куни Абадий давлат телеканалида чиқиш қилиб, “Ғалаба вақти келди, Мосулни озод этиш амалиётлари бошлаб юборилди”, деди.

Ироқнинг иккинчи энг йирик шаҳри бўлмиш Мосулни қайтиб олиш амалиёти бир неча ой давомида режалаштирилди.

Мосулни озод этиш амалиёти мамлакатни АҚШ ҳарбийлари 2011 йилда тарк этиши ортидан амалга оширилган энг йирик ҳарбий амалиёт бўлади.

Ироқдаги иккинчи йирик шаҳарни озод қилиш учун Ироқ армияси ва маҳаллий полиция қўшинлари курашади.

Ҳаводан туриб уларни АҚШ раҳбарлик қилаётган коалиция самолетлари қўллайди

Агар амалиёт муваффақиятли якунланса, бу экстремистлар учун энг катта мағлубият бўлади.

Абадий Мосулликларга мурожаат қилар экан, “сизларни ИШИДнинг зўравонлиги ва террорчилигидан озод этувчи ва ғалабага элтувчи амалиётлар бошланди”, дея таъкидлади.

Мосул 2014 йил июндан бери Исломчилар назоратида. Куни кеча АҚШ ҳарбийлари жангарилар жойлашган ерларини оғир артиллерия билан ўққа тутишган. Амалиётда Туркия ҳарбийлари ҳам иштирок этяпти, деб хабар берган Туркиянинг CNN Turk телеканали.​

Аввалроқ БМТ Мосулни халос этиш амалиётини гуманитар оқибатлари ҳақида огоҳлантириб, бундан шаҳар ва унинг атрофида яшовчи бир ярим миллиондан ортиқ одам азият чекиши мумкинлигини айтган. БМТ Бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Стивен О'Брайен тинч ахолини муҳофаза қилишга ва уларга зарур ёрдамни етказиб беришга чақирган. Натижа ёмон бўлган тақдирда миллионга яқин одам Мосулдан қочишига тўғри келади, деди О'Брайен.

Шанба кечқурун Ироқ армияси Мосулда амалиёт амалга оширилиши ҳақида огоҳлантирувчи варақалар тарқатган. Расмийлар ахолидан хавотирга тушмасликни ва баъзи ҳудудларни тарк этмасликни сўраган.

XS
SM
MD
LG