Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:41

Россия шимолида исломий жангариликда айбланаëтганлар қўлга олинди


Новосибирскда қўлга олинган 48 яшар шахснинг исми-шарифи ҳозирча ошкор қилинмади.
Новосибирскда қўлга олинган 48 яшар шахснинг исми-шарифи ҳозирча ошкор қилинмади.

Ўзбекистонда экстремизмда гумонланган шахс Россиянинг Новосибирск шаҳри вокзалида қўлга олинди. Россия ҳуқуқ тартибот органларига кўра, Ўзбекистонда қидирувда бўлган бу шахснинг Тошкентга экстрадиция этилиши кутилмоқда.

Айни пайтда Россия Хафсизлик Хизмати (ФСБ) “Исломий давлат” гуруҳига жангари ёллаган “Раҳнамо ба сўи давлати Исломи” номли гуруҳ тарафдорларини қўлга туширганини маълум қилди.

Россия ички ишлар вазирлигининг транспорт бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, 48 ёшли Ўзбекистон ватандоши Новосибирск вокзалида йўловчилар ҳужжатларини текшириш пайтида қўлга туширилган.

Маълум бўлишича, Ўзбекистонда қидирувда бўлган мазкур шахс тақиқланган диний-экстремистик ташкилотларга алоқадорликда айбланмоқда. Ҳозирча қўлга олинган шахснинг исми-шарифи очиқланмади.

“Исломий давлат томон раҳнамо” интернет гуруҳи

Айни пайтда Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) Урал ва Сибирда “Исломий давлат” террор гуруҳи тарафдорлари фош этилганини маълум қилди.

ФСБ расмий сайти хабарига кўра¸ “Исломий давлат” сафига жангари ёллаган “халқаро экстремистик интернет гуруҳи аъзолари ҳибсга олинган”.

Хабарда айтилишича, 10 август куни Свердлов, Тюмень ва Челябинск вилоятларида эктремистик гуруҳ аъзолари яшайдиган бир неча уйда тинтув ўтказилган.

Тинтув натижасида ФСБ чекистлари “Раҳнамо ба сўи давлати Исломи”, (“Исломий давлат сари йўлланма”) номли халқаро интернет гуруҳи аъзолари ушлангани айтилади.

Ушбу гуруҳ, ФСБга кўра, террорчилик мафкурасини тарғиб қилиш, жангариларни “Исломий давлат” га сафарбар этиш ва унга маблағ йиғиш билан шуғулланган.

Гуруҳ аъзоларининг умумий сони, ФСБ расмийлари иддаосича, 100 мингдан ортиқ кишини ташкил этади ва уларнинг аксари марказий осиёликлардир.

Россиядаги гуруҳ раҳбари ва унинг уч нафар аъзосига нисбатан “террор ташкилотини ташкил этиш ва ушбу ташкилот фаолиятида қатнашиш” айби бўйича жиноий иш очилган.

Расмий баëнотга кўра¸ ФСБ ўтказган амалиёт натижасида “террорчиларга тегишли тарғибот видеолари жойланган комьпютер, мобил телефонлар, экстремистик йўналишдаги китоблар, банк карталари ва портловчи моддалар мусодора қилинган.

XS
SM
MD
LG