Линклар

Президент Каримов уни "доҳий" деб аташларига қарши чиқди


Ислом Каримовнинг Сурхандарё ва Қашқадарёга сафари бир кун ўтиб Ўзбекистон давлат телевидениеси орқали намойиш этилди

Ислом Каримовнинг Сурхандарё ва Қашқадарёга сафари бир кун ўтиб Ўзбекистон давлат телевидениеси орқали намойиш этилди

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов уни “доҳий”, деб аташларига қарши эканини билдирди. Каримовнинг бу фикри 30 июнда Сурхандарё вилояти Термиз туманида маҳаллий деҳқон-фермерлар билан учрашуви чоғида янгради.

Ўзбекистонни чорак асрдан кўпроқ вақт давомида идора этиб келаётган президент, шунингдек, деҳқонларга пахта, буғдой ва мева-сабзавот етиштириш бўйича ўгитлар берди.

Юртбоши идорий услуб, ёшлар тарбияси, виждон, ўзбек халқи сабрининг чегараси ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотида тушган рақсига ҳам тўхталди.

Суҳбат қарийб бир соат давомида Ўзбекистон давлат телевидениеси орқали 1 июлда намойиш этилди.

Доҳий ва ёшлар

Ислом Каримов вилоятларга сафари чоғида фермерлар билан тез-тез учрашиб туради

Ислом Каримов вилоятларга сафари чоғида фермерлар билан тез-тез учрашиб туради

Ислом Каримов учрашув пайтида Ўзбекистондаги тинчлик учун уни олқишлай бошлаган фахрийлардан бирининг гапини бўлиб, уни доҳийга чиқаришларига “шахсан мутлақо” қарши эканини айтди.

Тепада доҳий ўтирибди, деб бунақа гапларни кўп ишлатсак, нотўғри... Ҳаммамиз онгли яшашимиз керак. Бизларда оддий одам йўқ. Ҳамма одамларни авваламбор мияси бор, авваламбор ҳаётга муносабати бор. Шу нуқтаи назардан, ҳўв тепада ўтирибди, улар билади нима қилишни, биз фақат “есть” қиламиз, деган гапларни эски замон энди ўзи билан олиб кетди. Мен шахсан бунақа гапларга мутлақо қаршиман,” деди Ислом Каримов.

Ислом Каримовнинг айтишича, Ўзбекистон ҳукумати “ўз фикрига эга, мустақил ёшларни” тарбияламоқда.

Бизлар кимни тарбиялаябмиз? Ўз фикрига, ўз онгига суянадиган ёшларни, мустақил ёшларни тарбиялаябмиз,” деди Ислом Каримов.

Каримовга тўғри келмайдиган усул

Ўзбекистон президенти мамлакатни ривожлантиришда, ўз таъбирида, “тепадан туриб, бақириб ёки... зўравонлик” билан идора қилиш услубига қарши эканини айтди.

Жойлардан чиқиши керак ташаббус. Ҳў тепадан туриб, бақириб ёки бошқа, айтайлик, зўравонлик йўли мен учун тўғри келмайди,” деди Ислом Каримов.

У ўзи идора қилаётган ўзбек халқининг сабри ҳақида гапира бошлади ва сўнгра мавзуни ёшларга ўгирди.

Халқимиз ҳамма нарсага чидайди, лекин адолатсизликка чидай олмайди, - деди Ислом Каримов. – Шу нуқтаи назардан олиб қараганда, барибир, виждонли одамларимиз кўпаяпти, ёшларимиз, янги авлод ўсаяпти. Бу авлодга бизлар бағримизни очиб, яна ва яна шулар билан, ёшлар билан ғурурланиб яшаш буям бизнинг 25 йиллик тўйимизга тўёна бўлиши керак,” деди Ислом Каримов.

Тасодифий рақс

Ўзбекистон президенти мамлакат телевидениеси орқали бир соат давомида кўрсатилган учрашув сўнгида яқинда бўлиб ўтган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммити гала концертига ҳам тўхталди.

Концертда Каримовнинг рақсга тушаётгани тасвирланган Озодлик видеолавҳасини ижтимоий тармоқларда бир ҳафта ичида юз минглаб одам томоша қилди.

Каримов, ўз рақсига изоҳ бераркан, концертни томоша қилган барча саммит меҳмонларининг “қойил қолганига гувоҳ” бўлганини айтди.

У концерт пайтида “тасодифан” рақсга тушганини эътироф этди.

Ҳаммаси ёнимда ўтириб... Чап томонимда, ўнг томонимда энг катта давлатларнинг раҳбарлари... Хитойнинг раҳбари бўладими... Ҳаммасининг қойил қолганини мен гувоҳиман. Ва тасодифан, ўзим кутмагандим, ўйинга чиқиб кетибман,” деди Ислом Каримов у билан учрашувга келган фермерлар қийқириғи ва олқишлари остида.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG