Линклар

Отатурк аэропортида камида икки портлаш юз берди


Тез ёрдам машиналари ва таксичилар жароҳатланганларни шифохоналарга олиб кетишга ошиқмоқда

Тез ёрдам машиналари ва таксичилар жароҳатланганларни шифохоналарга олиб кетишга ошиқмоқда

Истанбулнинг Отатурк аэропортини камида иккита портлаш ва отишмалар овози ларзага келтирди.

Дастлабки хабарларга кўра, камида 10 одам ҳалок бўлган ва яна камида 40 одам жароҳат олган.

Туркиянинг Haberturk газетаси веб саҳифасида хабар қилинишича, Отатурк аэропортидаги портлашларда камида 40 одам яраланган.

Қуролли шахсларнинг аэропорт автопаркидан туриб ўт очаётгани хабар қилинади.

Reuters ахборот агентлигининг турк расмийларига иқтибосан маълум қилишича, икки худкуш бомбачи ўзларини портлатиб юборган.

Хабарда таъкидланишича, полиция аэропортга киришга уринган икки шубҳали шахсни зарарсизлантириш учун ўт очган.

Декабрь ойида Истанбулнинг бошқа бир аэропорти - Сабиҳа Гўкченда юз берган портлашда аэрорт фарроши ҳалок бўлганди.

Охирги пайтларда Туркияда юз берган портлашларга “Исломий давлат” гуруҳи ва курд бўлгинчиларга алоқадорлиги айтилади.

АҚШ Давлат департаменти душанба куни Америка фуқароларини жамоат жойларида, айниқса сайёҳлар гавжум ҳудудларда ҳушёр бўлишга чақирган.

Озодлик Отатурк аэропортидаги ҳодисаларни мунтазам янгилаб боради.

XS
SM
MD
LG