Линклар

Истанбул шаҳрининг сайёҳлар гавжум Боязид мавзеида автобус бекати ёнида портлаш содир бўлди. Полиция портлаш оқибатида 11 киши ҳалок бўлгани, ўттиздан ортиқ одам яраланганини билдирди.

Гувоҳларга кўра, портлаш 7 июнь куни эрталаб бекат олдидан полиция автобуси ўтиб кетаётган пайтда содир бўлган.

Автобус ўтаётган пайтда йўл четида турган ва ичига бомба ўрнатилган автомобиль портлатилгани айтилмоқда.

Портлашдан сўнг ҳудудда отишма овозлари ҳам эшитилган.

Портлаш учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким зиммасига олгани йўқ.

Туркияда сўнгги ойларда портлашлар тез-тез рўй бермоқда.

12 май куни Истанбулда портловчи модда тўлдирилган машина портлатилгани оқибатида бир неча киши жабр кўрди.

Диёрбакир шаҳрида ҳам бир қатор портлашлар амалга оширилди.

Бундан аввал Анқарада ҳам портлаш содир этилган, юздан зиёд одам нобуд бўлганди.

Туркия ҳукумати портлашларда курд радикаллари ва Яқин Шарқдаги “Исломий давлат” экстремист гуруҳини айблаб келади.

XS
SM
MD
LG