Линклар

Қримликлар аламини куйлаган Жамала Евронигоҳ ғолибаси бўлди. 1983 йили Ўш шаҳрида Олимжон ака исмли қрим-татар оиласида туғилган Жамала (Сусанна Алимовна Жамаладинова) бир кун ичида қрим татарлари ва украинларнинг қаҳрамонига айланди.

“1944” деб номланган, сўзлари инглизча, нақорати эса қрим татарча бўлган композицияда 1944 йил майида 250 минг чоғли қрим татари юртидан бадарға этилгани ҳақида ҳикоя қилинади.

Совет ҳукумати уларни немис истилоси пайтида нацистлар билан ҳамкорлик қилганликда айблаган ҳамда Марказий Осиё ва Россиянинг чекка ҳудудларига депортация қилиш ҳақида буйруқ берган.

Дунëда ҳасратли қўшиқлар кўп аммо бу қўшиқни ҳар гал эшитсам кўзим намланади.

Бу қўшиқни илк бор 1981 йили Низомий номли институтда ўқийдиган Қрим татар талабалари қўлидаги магнитофондан эшитганман.

"Мен бу ерда яшолмадим¸ ëшлигимга тўëлмадим¸ ватанимга ҳасрат бўлдим, эй гўзал Қрим."

1944 йили Сталин буйруғига кўра уйларидан қувилган Қрим татарларинг дардлари қўшиққа кўчган эди.

Ҳайвонлар ташиладиган вагонларнинг туйнугидан бош чиқарган татарлар Алуштадан эсаëтган ватан ҳавосини сўнг карра симириб сургун сари йўл олишганида қон билан ëзилган ва кўп татарларнинг сўнг нафаси билан куйланган сатрлар бу.

Алуштадан эскан еллар юзимга урди.
Болаликдан ўсган уйга кўзëшим тушди.
Мен бу ерда яшолмадим,
Ëшлигимга тўëлмадим,
Ватанимга ҳасрат бўлдим,
Эй гўзал Қрим.

Боғчаларнинг мевалари бол билан шарбат,
Сувларини ича, ича тўëлмадим мен.
Яшил тоғлар кулди менга,
Қайтиб келди татар сенга.
Қучоғингни оч сен менга,
Эй гўзал Қрим.

Мен бу ерда яшолмадим,
Ëшлигимга тўëлмадим,
Ватанимга ҳасрат бўлдим..

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG