Линклар

Лондондаги Эквадор элчихонаси WikiLeaks етакчисининг Интернет алоқасини узиб қўйди


Жулиан Ассанж

Жулиан Ассанж

Эквадор ҳукумати WikiLeaks гуруҳининг АҚШдаги президент сайловига аралашаётганига қарши эканлигини, шу сабаб гуруҳ асосчиси Жулиан Ассанжнинг Интернет алоқасини вақтинча чеклаб қўйганини билдирди.

WikiLeaks вебсайтлари кеинги пайтда Демократик партиянинг юқори лавозимли расмийларининг шахсий электрон мактубларини оммага сиздирди. АҚШ разведка хизматлари ҳамда хусусий мутахассислар бу мактубларни россиялик хакерлар қўлга киритганини айтмоқда. Президентликка Демократик партиядан номзод Ҳиллари Клинтон ҳам хатларнинг фош этилишида Россия ҳукуматини айблаб келади.

Ассанж қонуний жавогарликка тортилишидан қўрқиб, 2012 йилдан бери Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида яшаб келади. Дам олиш кунлари WikiLeaks сайтда Клинтон Goldman Sachs банкида қилган шахсий чиқишларини чоп этилиши ортидан Ассанжнинг Интернет алоқаси узилганини билдирди.

Эквадор ҳукумати 18 октябрь куни кеч алоқани узиб қўйганини айтиб, бунинг сабаби WikiLeaks гуруҳининг АҚШ сайловларига таъсир ўтказиши мумкин бўлган ҳужжатларни чоп этиш қарорига шерик бўлишни истамаслигини айтди.

Эквадор Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган билдирувда “Эквадор уз суверен ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда, Бирлашган Қиролликдаги элчихонасидаги коммуникация тизимларининг айрим қисмларига бўлган алоқани узиб қўйди”, дейилади.

“Эквадор ҳукумати бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик принципини ҳурмат қилади”, дейилади билдирувда.

Эквадор президенти Рафаэль Корреа Клинтонни қўллашини билдирган.

Республикачилар партияси номзоди Дональд Трамп фош этилган мактублар Демократлар партияси ичидаги тортишувларни ҳамда Клинтоннинг кучсиз томонларини кўрсатишини айтиб келади.

Корреа Ўтган ойда Russia Today телеканалига берган интервьюсида “Қўшма Штатлар ҳамда дунё фойдаси учун Ҳиллари ғолиб бўлишини хоҳлайман”, деган эди.

XS
SM
MD
LG