Линклар

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг хабар беришича, президент Ислом Каримов "стационар даволаниш" га ётқизилган. Ўзбекистонни 1989 йилдан буён идора этиб келаётган 78 ёшли Ислом Каримовнинг соғлигига оид маълумотни Ўзбекистон ҳукумати илк бор тарқатмоқда.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг хабар беришича, президент Ислом Каримов "стационар даволаниш" га ётқизилган.

Вазирлар Маҳкамасининг мутахассисларга таяниб маълум қилишича, Ислом Каримовнинг "тўлиқ тиббий кўрик ва даволаниш жараёни учун муайян вақт талаб этилади".

Вазирлар Маҳкамасининг билдиришномасида президент бошқа ҳеч қандай тафсилот йўқ.

УзА: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ахбороти

УзА: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ахбороти

Бу хабар Ислом Каримовнинг жиддий хасталикка йўлиққани ҳақидаги хабарлар ортидан янграмоқда.

Ўзбекистон президентининг хасталангани ҳақидаги хабарлар Озодликкка 27 август оқшомидан бошлаб ўз манбалари ва ижтимоий тармоқлардан кела бошлаганди.

Айни манбалар президент Каримовнинг қандай касалликка йўлиққани ҳақида аниқ маълумотлар берган эса-да, Озодлик бу хабарларни мустақил манбалар воситасида ҳозиргача тасдиқлай олгани йўқ.

Ўзбекистонни 1989 йилдан буён идора этиб келаётган 78 ёшли Ислом Каримовнинг соғлигига оид маълумотни Ўзбекистон ҳукумати илк бор тарқатмоқда.

Ислом Каримов ҳар йили 31 августда нишонланадиган Мустақиллик байрамида иштирок этади.

Аммо, бу йилги тантаналарда Ўзбекистон президентининг иштирок этиши мавҳум қолмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG