Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:16

Каримовдан қолган мерос Мирзиёевнинг нутқидаги рақамларда акс этди


Вазирлар Маҳкамасининг 14 январда ўтказилган кенгайтирилган мажлиси Ислом Каримов давридаги шундай мажлислардан фарқ қилди.

Президент Мирзиёев ҳар чиқишида марҳум президентнинг ҳурматига айтадиган гапларини бу гал ҳам такрорлагани ҳисобга олинмаса, бошқа мақтов бўлмади. Президент нутқи танқид, танқид ва яна танқиддан иборат бўлди.

Президент ўз нутқида 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига тўхталар экан, мамлакат олдида турган вазифаларни бундай белгилади:

"Биринчидан, нима сабабдан ўтган йилда иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларни ривожлантиришнинг айрим кўрсаткичларига эришилмади? Бунинг учун ким шахсан жавоб беради?

Иккинчидан, 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини белгилаб олишимиз зарур.

Учинчидан, келгуси беш йил давомида қандай стратегик вазифаларни амалга оширишимиз керак?"

Шавкат Мирзиёев мажлис аҳли эътиборига ҳавола қилгани шу саволларга ўзи жавоб берар, яъни вазиятни таҳлил қилар экан, бир неча ўн рақам келтирдики, қуйида унинг нутқидан олинган ўша рақамларни келтирамиз.

Бу рақамлар мамлакатнинг Биринчи президентидан қолган мерос – Ўзбекистондаги иқтисодий-ижтимоий аҳвол тўғрисида муайян тасаввур ҳосил қилиши мумкин.

Барча рақамларни келтиришдан олдин бир-икки мисол:

$650 млн. - ўтган йили шунча пуллик мева-сабзавот экспорт қилинмай қолган.

1,5 миллион одам - Ўзбекистонда йилига шунча кишини ишга жойлаштиришга эҳтиёж бор. Ўтган йили Бандликка кўмаклашиш марказлари атиги 248 минг кишини ёки 16,5 фоизини ишга жойлаштирган.

18 трлн. сўм – мамлакат бўйича шунча дебитор қарздорлик мавжуд, бу миқдорнинг 11 триллион сўми ёки 60 фоизи охирги 3 йил мобайнида чўзилиб келяпти.

Мана энди президент нутқида келтирилган рақамлар ва уларга боғлиқ ҳодисалар билан танишинг. Улар нутқда қай тартибда келган бўлса, ўша тартибда бераяпмиз.

Демак,

$20 млрд. - шунча маблағ - капитал қўйилмалар «Ўзбекнефтгаз» компанияси тизимига сарфланган, лекин суюқ углеводород ва табиий газ қазиб олиш камайган.

40 минг киши - «Ўзтрансгаз» компанияси тизимида шунча ишчи-хизматчи бор. Дебитор қарздорлик 14 фоизга ошган.

67 минг киши - “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамиятида шунча ишчи-хизматчи, жумладан, қўштирноқ ичидаги «пул йиғувчи»лар мавжуд. Улар дебитор қарздорликка барҳам бера олмаяпти.

2,8 баробар - мамлакат автомобилсозлик саноатида ишлаб чиқариш ҳажми кейинги 3 йилда шунчага камайган. Бу соҳада импорт ҳажми экспортдан бир неча баробар юқори бўлиб, маҳаллийлаштириш даражаси эса, импортга нисбатан 20 фоиздан ҳам паст бўлиб қолмоқда.

50% дан кам - бу мамлакат ички бозорининг кўплаб товарларга бўлган эҳтиёжи қондирилиш даражаси.

13 % - Халқаро стандартлаштириш ташкилотининг 21 минг стандартидан шунча фоизигина Ўзбекистонда жорий этилган.

$1 млрд. 540 млн. - ўтган йили шунча миқдордаги прогноз кўрсаткичлари бажарилмай қолди. Шундан 570 миллион доллари Вазирлар Маҳкамаси комплексларига қарашли корхоналарга тўғри келади. 970 миллион доллар миқдоридаги кўрсаткичлар эса ҳудудлардаги хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилмаган.

176 тадан 138 тага - Ўзбекистоннинг маҳсулоти экспорт қилинадиган мамлакатлар сони 2010 йилга нисбатан шунчага камайган.

Ўнлаб марта - машинасозлик комплекси, «Ўзфармсаноат» концерни ва «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналарда импорт ҳажми экспорт ҳажмидан шунчага кўп.

25-30 % дан ошмайди - «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамияти ва «Ўзбекнефтгаз» компанияси тизимида маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ҳажми импорт миқдорига нисбатан.

$10 млрд. 800 млн. - шунча ҳажмдаги маҳсулот экспортини таъминлаш вазифаси қўйилди.

$650 млн. - ўтган йили шунча пуллик мева-сабзавот экспорт қилинмай қолган.

66 та - Ўзбекистоннинг шунча тумани мева-сабзавот етиштиришга ихтисослашган.

2 минг 500 нафар врач соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини, энг аввало, қишлоқ врачлик пунктларида етишмайди.

30 мингдан зиёд ўзбекистонлик диагностика даражаси пастлиги ва врачларнинг малакаси етарли эмаслиги натижасида даволаниш учун хорижий мамлакатларга бормоқда.

174 та жиноят иши ўтган йили тиббиёт соҳасида қўзғатилган.

45% - мамлакат дорихоналарида мавжуд қиммат дорилар, нархи ҳаддан ташқари ошириб юборилган дорилар ҳажми шунчадир.

1 трлн 230 млрд сўм - шунча пул сўнгги 5 йилда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, шунингдек, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун бюджетдан ажратилган.

340 номда - дори воситалари ва тиббиёт буюмлари чегараланган нарх бўйича сотилиши лозим.

18 та шаҳар ва посёлканинг 2012-2015 йилларда ишлаб чиқилган бош режалари ҳалигача тасдиқланмаган.

17% - лицензияга эга бўлган 850 та лойиҳа ташкилотларининг атиги шунчаси, яъни 147 таси инвестиция дастурларини амалга оширишга жалб этилган.

80-йиллар даражасида қолиб кетган Ўзбекистондаги лойиҳа институтларининг моддий-техник базаси.

"Давлат маблағлари ва ресурслари талон-тарож қилинмоқда. Ўтган йили инспекциялар томонидан пудрат ишлари ҳажми 4 миллиард 700 миллион сўмга камайтирилган. 24 мингта лойиҳа экспертизадан ўтказилганида уларнинг нархи 1 триллион 500 миллиард сўмга камайтирилган".

$400 млн. - ўтган йили шунча пулга Ўзбекистонда маҳаллийлаштирилган маҳсулот четдан импорт қилинган.

«Навоий» эркин иқтисодий зонасида ўтган 8 йил мобайнида атиги 24 та лойиҳа амалга оширилиб, уларда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар улуши жуда паст ва атиги 900 та одам ишга жойлаштирилган. Ўтган йили эса маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 24 фоизга пасайган.

30% - хорижий инвестицияларни, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш шунчага тушиб қолган.

25 йил - шунча вақтдан буён Молия вазирлигининг асосий вазифа ва функциялари тубдан қайта кўриб чиқилмаган.

16 минг одам - Молия вазирлиги таркибида шунча ходим ишлайди. Марказий аппарат ҳаддан ташқари кенгайиб кетган, ҳудудий органлар, Ғазначилик, Назорат-тафтиш бошқармаси, Пенсия жамғармаси ва яна 4 та махсус жамғарма мавжуд. Уларни сақлаш учун бюджетдан ҳар йили 350 миллиард сўм харажат қилинади.

18 трлн. сўм - шунча дебитор қарздорлик мавжуд, бу миқдорнинг 11 триллион сўми ёки 60 фоизи охирги 3 йил мобайнида чўзилиб келяпти.

Ғазначилик ва Назорат-тафтиш бошқармасининг аппаратлари ҳаддан ташқари кенгайиб кетган. Уларда жами 4 минг нафар ходим ишлайди ва уларнинг харажатига йилига 90 миллиард сўм давлат маблағи сарфланади

200 млрд.сўм - ўтган йилнинг ўзида 22 мингта ташкилотда жами шунча миқдордаги маблағ ўзлаштирилган ва уларни бошқа мақсадлар учун сарфлаш ҳолатлари аниқланган

1,5 миллион одам - Ўзбекистонда йилига шунча кишини ишга жойлаштиришга эҳтиёж бор. Ўтган йили Бандликка кўмаклашиш марказлари атиги 248 минг кишини ёки 16,5 фоизини ишга жойлаштирган.

1 минг 27 та - шунча объект "Ноль" қиймати бўйича сотилган. Лекин уларнинг кўпчилиги, баъзиларини ҳисобга олмаганда, ишга туширилмаган ва вайрона ҳолида ётибди.

119 та акциядорлик жамиятидан фақат ярмининг 15 фоизлик улуши хорижий инвесторларга сотилган?

60-65% - Косонсой, Ангор, Музработ, Қизириқ, Шеробод, Қуйичирчиқ, Қўштепа туманларида пахта сотиш бўйича шартнома мажбуриятлари ўтган шунчага бажарилган холос. Сурхондарё, Сирдарё, Жиззах ва Бухоро вилоятларида бир қатор туманлар ва фермер хўжаликларида кутилган даражада пахта ҳосили олинмади. Зарбдор, Пахтакор, Арнасой, Мирзаобод, Ховос, Сардоба, Гулистон, Чуст ва Бекобод туманларида давлат захираси учун ғалла етказиб бериш мажбуриятлари бажарилмаган.

300 млрд. сўм - шунча пул жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Молия вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Жамғарма раҳбарияти фермер хўжаликларига тўлаб берилмаган.

20% - Ўзбекистонда мева-сабзавотни қайта ишлаш даражаси шу даражага ҳам етмайди.

53% - бу экспорт таркибида ип-калаванинг улуши миқдоридир.

41% - бу аҳолининг пойабзалга бўлган эҳтиёжини қондириш даражасидир.

27% - бу мактабгача таълим муассасалари қамраб олган болалар миқдори.

Яқинда тасдиқланган дастурга кўра, бу йўналишда 2 минг 200 та муассасанинг моддий-техник базаси мустаҳкамланади.

2016 йилда Давлат хизматлари ягона порталига 534 минг фуқаро ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлардан 6 мингдан ортиғи ёки кўриб чиқилмаган, ёки уларга ўз вақтида жавоб берилмаган.

XS
SM
MD
LG