Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:09

Каримовсиз ўтган Мустақиллик байрами: оддий халқ нима дейди?


Вилоятларда Мустақиллик байрам қилинганига қарамай¸ халқни Каримов ҳокимиятга қайтмаса¸ унинг ўрнига ким келадию¸ вазият қай томонга бурилади¸ деган савол ташвишга солмоқда.
Вилоятларда Мустақиллик байрам қилинганига қарамай¸ халқни Каримов ҳокимиятга қайтмаса¸ унинг ўрнига ким келадию¸ вазият қай томонга бурилади¸ деган савол ташвишга солмоқда.

Ўзбекистон ўз давлат мустақиллигини эълон қилганидан бери ўтган 25 йил ичида биринчи марта бу байрам президент Ислом Каримовсиз нишонланди. Сиртдан кундалик ҳаëт эски маромда давом этаëтгандек кўринса-да¸ Озодлик суҳбатлашган оддий ўзбекистонликларга кўра¸ халқ Каримовнинг 31 август куни кўринмаганини унинг сиëсий майдондан кетгани рамзи сифатида талқин этмоқда ва унинг вориси ким бўлади¸ деган жумбоқ устида бош қотирмоқда.

Озодликнинг оддий ўзбекистонликлар фикр-мулоҳазалари учун ажратилган махсус минбари – Озод Микрофоннинг 31 август кунги суҳбатдошлари Ислом Каримов биографиясида алоҳида ўрин тутувчи уч шаҳарда яшайди.

Самарқанд қайси хабарга ишонишни билмай қолган

Каримов туғилиб ўсган Самарқанд шаҳрида яшовчи пенсионер Ғайрат ота¸ самарқандликлар орасида шу кунларда президент саломатлигига оид миш-мишлар кўпайгани¸ аммо ўзи бу гапларга ишонмасдан¸ ҳукуматдан аниқ баëнот берилишини кутаëтганини айтади:

- Россия телевидениеси икки кун олдин Каримовни ўлдига чиқардию¸ эртасига унинг хато эканини айтди. Кампирим Каримов ўлди¸ деган гапни эшитиб¸ йиғлаб ўтирибди. Ҳар қалай¸ 25 йил давомида шу одам тинчликни сақлаб келди. Лекин ман бу гапларга ишонмайман. Ҳукумат телевизордан чиқиб аниқ айтмагунча¸ газетада ўқимагунимча¸ бу гапларни миш-миш деб биламан. Ҳукумат қачон халққа аниқ бир гап айтади¸ фақат шуни билиб бўлмаяпти¸ дейди кекса самарқандлик Ғайрат ота.

Самарқандлик суҳбатдош
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:08 0:00
Бевосита линк

Қашқадарëда кайфият “лойқа”

Ислом Каримовнинг давлат бошқарувининг совет Ўзбекистонидаги энг юқори чўққиси – ЎзКомпартия 1-котиблигига келишида Қашқадарë¸ аниқроғи¸ Ислом Каримовнинг Қашқадарë обкомига раҳбарлик қилган йиллари муҳим ўрин тутади. Ҳар гал қашқадарëликлар билан учрашувда Ислом Каримов ўзининг бу жанубий вилоятга алоҳида меҳри борлигини айтиб ўтишни канда қилмас эди.

Озод Микрофонга ўз фикрларини ифода этган бу вилоятда яшовчилардан бирига кўра¸ 31 август куни Қарши ва вилоят туманларида Мустақиллик тадбирлари ўтказилган. Аммо халқнинг кайфиятида ғалати бир “лойқалик” ҳис қилаяпман¸ дейди қашқадарëлик суҳбатдош:

- Мутний деган сўз борку¸ кайфият шунақа. Бундоқ қарасангиз¸ ҳаëт эски маромда давом этаяпти¸ ҳамма ишига бориб¸ бозор-ўчарини қилиб юрибди. Лекин Каримов касал¸ деган расмий хабар берилганидан бери¸ ғалати бир кайфият бор. Инсультга учраган шофëр бошқа ҳайдовчилик қилолмайди¸ энди инсультдан кейин Каримовни давлатни бошқаришга қайтолмаса керак. Лекин¸ Оллоҳ шифо берса¸ инсультдан кейин ҳам 20 йиллаб яшаганлар бор¸ дейди қашқадарëлик суҳбатдош.

Қашқадарëлик суҳбатдош
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:13 0:00
Бевосита линк

Тошкентда “Каримов Мустақиликка чиқмадими¸ демак кетди” деган гап

Озод Микрофоннинг тошкентлик суҳбатдоши Иброҳим ака¸ жорий ҳукумат сиртдан вазиятни ҳеч нима бўлмагандек сақлашга уринаëтганига қарамай¸ пойтахтликларни кўпроқ Каримовнинг вориси ким бўлади¸ деган савол ўйлантираëтганини айтади:

- Мустақилликка чиқиб бир ўйнаб берса¸ лоақал¸ ўтириб берса¸ бу навбатдаги ўйин экан¸ деган бўлардик. Лекин мана бугун Мустақиллик байрами ҳам бўлмади¸ Каримовнинг дому-дараги ҳам чиқмади. Телевизор бу ҳақда жим-жит¸ ҳукумат жим-жит. Ҳозир одамларни Каримовнинг ўлик-тириги ҳам қизиқтирмай қолди. Мустақиликка чиқмадими¸ демак Каримов сиëсий майдондан кетди энди. Фикрловчи қатламни унинг ўрнига ким келадию¸ нима бўлади бу ëғига деган савол қийнаяпти. Кўпчиликнинг фикри бир жойдан чиқаяпти – Шавкат Мирзиëев бўлади. Бу одамни Россия қўллайди ва Каримовдан кейин яна ўрис оғамиз бағрига қайтамиз шекилли¸ дейди тошкентлик суҳбатдош.

Тошкентлик суҳбатдош
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:03 0:00
Бевосита линк

Азиз муштарийлар¸ сиз ҳам Ўзбекистон мустақиллигининг илк марта Ислом Каримовсиз ўтган байрами ўзингиз яшаëтган ҳудудда қандай нишонлангани¸ ўзингиз ва яқинларингиз кайфияти ҳақида сайтимизда шарҳ қолдириш орқали Озодликка ëзиб юборишингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG