Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:19

Каримовнинг Қашқадарёга бориши кутилмоқда, ҳамма ҳашарда


Каримовни ўтган йили ҳам кутган шаҳрисабзликлар ҳашарга чиқарилган эди
Каримовни ўтган йили ҳам кутган шаҳрисабзликлар ҳашарга чиқарилган эди

Президент Ислом Каримовнинг 27-28 июнь кунлари Қашқадарё вилоятига бориши кутилмоқда. Сафар арафасида вилоятдаги давлат ва жамоат ташкилотлари, одатдагидек, ҳашарга сафарбар қилинди. Бу гал президентнинг Қарши ва хусусан, 2 йил ичида қайта қурилган Шаҳрисабз шаҳрини бориб кўриши айтилмоқда. Ўтган йили вилоятга борган Каримов Шаҳрисабзга кирмай, қайтган эди.

Қашқадарё вилоятида бир ҳафтадан буён президентнинг келишига тайёргарлик доирасида бюджет ташкилотлари - вилоят ободонлаштириш бошқармаси, ҳокимият, банк, шифохона ходимлари ва фермерлар ҳашарга жалб қилинмоқда.

Маҳаллий ҳокимият вакиллари Ислом Каримовнинг вилоятга бориши кутилаётганини тасдиқлади, аммо сафарнинг аниқ куни ошкор қилинмаганини билдирди:

"Душанба, сешанба кунлари дейилган. Лекин, аниқ кунини ҳеч ким билмайди ҳали", деди Қашқадарё вилояти ҳукумат идораларидан бирининг ходими.

Ҳашарга чиққан қаршилик шифокор Ислом Каримов ўтиши кутилаётган кўчалар бўйини тозалаш, дарахтларни оқлаш ва гул экиш каби ишлар қарийб якунига етганини айтди:

- Шу душанба ёки сешанба куни келади, дейишган. Биз ҳам чиқиб катта йўл бўйидан 50 метрдан ажратиб берилган ерларни тозалаб келдик. Бир соат-бир ярим соатлик ҳашар бўлди. Ташкилотлардан ишчилар чиқди, биз ҳам ҳамишираю врачлар билан бирга чиқиб келдик. Баҳонада шаҳар топ-тоза, чиройли бўлиб қолди, - дейди қаршилик шифокор.

Шаҳрисабзни таъмирлаш режаси акс этган макет
Шаҳрисабзни таъмирлаш режаси акс этган макет

Сафар ҳақида Озодликка хабар йўллаган манбага кўра, президентнинг Қарши туманида ном қозонган донгдор фермер боғида маҳаллий тадбиркор ва фермерлар билан учрашиши кутилмоқда:

"Тадбиркор ва фермерлар билан Қарши туманидаги Панжи аканинг 2 гектарлик боғида тайёргарлик авжида", деб ёзди манба.

Қаршидаги маҳаллий ҳокимият идоралари президентнинг Қашқадарё вилояти халқ депутатлари кенгаши вакиллари, шунингдек, мева-сабзавот етиштириш, сотишга ихтисослашган илғор фермерлар билан учрашуви кутилаётганини тасдиқлади.

Шунингдек, сафарнинг асосий қисми ўтган икки йил ичида таъмирланиб, маркази қарийб қайта қурилган Шаҳрисабзга ажратилгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 2014 йил 20 февралда "Шаҳрисабз шаҳрида объектларни қуриш ва реконструкция қилишга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида" қарор қабул қилган.

Қарорда шаҳардаги тарихий-меъморий обидалар комплексини таъмирлаш ва шаҳар марказини қайта қуриш назарда тутилган.

2015 йилнинг февраль ойида Ислом Каримов Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида вилоятга борган ва сайловчилар билан учрашган эди. Ўшанда ҳам унинг Шаҳрисабзга бориши айтилган, аммо бормаган эди.

Қадимий Оқсарой мажмуаси
Қадимий Оқсарой мажмуаси

26 июнь кунги маълумотга кўра, бу гал мамлакат раҳбари келишини кутаётган Шаҳрисабзда ҳам тайёргарлик ишлари бормоқда:

"Шу душанба ёки сешанбага дейишган. Тайёргарлик қаттиқ кетаяпти, ободонлаштириш ишлари битди деярли", деди шаҳардаги давлат ташкилотларидан бирининг ходими.

Шаҳрисабз марказини қайта қуриш жараёнида Озодликка кўплаб мурожаат ва шикоятлар келиб тушган. Аксар шикоятларда аҳолининг бузилаётган уйларига товон пули тўланмаётгани, ер участкаларининг вақти берилмаётгани ёки умуман берилмаётгани айтилган эди.

Ўшанда Шаҳрисабздаги реконструкция ишлари акс этган фотосуратлар ҳам Озодликка йўлланган. Қуйида тарихий шаҳарнинг 2015 йил июнь ойидаги кўриниш акс этган суратларни томоша қилишингиз мумкин:

XS
SM
MD
LG