Линклар

Каримов ва Путин Кремлда норасмий учрашув ўтказди

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов душанба оқшомида Кремлда Россия президенти Владимир Путин билан учрашди. Расмий маълумотларга кўра, Каримов ва Путин Ўзбекистон-Россия алоқаларини янада ривожлантиришнинг долзарб муаммоларини муҳокама қиладилар, минтақавий ва халқаро характерга эга айрим масалалар юзасидан фикр алмашганлар. Музокаралар сўнгида икки давлат раҳбари қатор икки томонлама ҳужжатларни имзолаши кутилмоқда.


13:49 26.4.2016

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов душанба оқшомида Кремлда Россия президенти Владимир Путин билан учрашди.

Эслатиб ўтамиз, Ислом Каримов 25 апрель куни икки кунлик расмий ташриф билан Москвага борган.

Кремль матбуот хизмати кечаги учрашув норасмий характерга эга бўлганини маълум қилди.

Ўзбекистон ва Россия президентларининг расмий музокаралари бугун бошланиши кутилмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, Каримов ва Путин Ўзбекистон-Россия алоқаларини янада ривожлантиришнинг долзарб муаммоларини муҳокама қиладилар, минтақавий ва халқаро характерга эга айрим масалалар юзасидан фикр алмашадилар.

Музокаралар сўнгида икки давлат раҳбари қатор икки томонлама ҳужжатларни имзолаши айтилмоқда.

20:33 25.4.2016

Президент Ислом Каримов Москвага етиб келди. Кремль матбуот вакили Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Каримовнинг расмий ташрифи бошланишидан аввал у Россия Президенти Владимир Путин билан юзма-юз учрашади.

"Бугун Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов расмий ташрифининг ноформал қисми бўлиб ўтади. У Россия Федерациясига бугун етиб келади. Кечқурун Путин билан Каримов ўртасида бирга-бир ноформал учрашув ва зиёфат бўлиб ўтади", дея иқтибос келтирилмоқда Песков сўзларидан.

Каримов ташрифи доирасидаги асосий музокаралар 26 апрель куни ўтказилади.

17:54 25.4.2016

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Москвага жўнаб кетди. Расмий агентликларга кўра, Каримов Россия Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 25 апрель куни расмий ташриф билан Москвага жўнаб кетган.

14:43 25.4.2016

Расмийларга кўра, Каримовнинг Путин билан учрашувлари доирасида икки томонлама савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва гуманитар соҳалардаги муносабатларнинг аҳволи муҳокама этилади.

Қолганини юкланг

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG