Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:01

Каримов ва Путин Кремлда норасмий учрашув ўтказди

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов душанба оқшомида Кремлда Россия президенти Владимир Путин билан учрашди. Расмий маълумотларга кўра, Каримов ва Путин Ўзбекистон-Россия алоқаларини янада ривожлантиришнинг долзарб муаммоларини муҳокама қиладилар, минтақавий ва халқаро характерга эга айрим масалалар юзасидан фикр алмашганлар. Музокаралар сўнгида икки давлат раҳбари қатор икки томонлама ҳужжатларни имзолаши кутилмоқда.

Ислом Каримовнинг сафари олдидан Россия Давлат думасининг халқаро масалалар бўйича қўмитаси раиси Алексей Пушков "Ўзбекистон охир-оқибат Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига қайтади", дея баён қилди. Пушков ТВЦ каналига берган интервьюсида Ўзбекистоннинг "КХШТда иштирокини тўхтатиши бу мамлакатнинг ҳар хил майдонларда" ўйнаши билан боғлиқ, дея таъкидлади.

Ўзбекистон 2012 йилда КХШТдаги иштирокини тўхтатишини эълон қилган эди.

Расмийларга кўра, Каримовнинг Путин билан учрашувлари доирасида икки томонлама савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва гуманитар соҳалардаги муносабатларнинг аҳволи муҳокама этилади.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Москвага жўнаб кетди. Расмий агентликларга кўра, Каримов Россия Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 25 апрель куни расмий ташриф билан Москвага жўнаб кетган.

Президент Ислом Каримов Москвага етиб келди. Кремль матбуот вакили Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Каримовнинг расмий ташрифи бошланишидан аввал у Россия Президенти Владимир Путин билан юзма-юз учрашади.

"Бугун Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов расмий ташрифининг ноформал қисми бўлиб ўтади. У Россия Федерациясига бугун етиб келади. Кечқурун Путин билан Каримов ўртасида бирга-бир ноформал учрашув ва зиёфат бўлиб ўтади", дея иқтибос келтирилмоқда Песков сўзларидан.

Каримов ташрифи доирасидаги асосий музокаралар 26 апрель куни ўтказилади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG