Линклар

Керри Москвага борди, Сурия ва Украинадаги вазият муҳокамада


АҚШ Давлат котиби Жон Керри, Москва, 2016 йил 23 марти.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри, Москва, 2016 йил 23 марти.

Путин яқинда Суриядан рус қўшинларининг катта қисмини олиб чиқишни буюрди. Бу қарордан сўнг АҚШ ва Россия расмийларининг юқори даражадаги илк учрашуви бу.

Америка Ташқи ишлар вазири Жон Керри бугун Москвада ҳамкасби Сергей Лавров ва Президент Владимир Путин билан Украина ва Суриядаги вазиятни муҳокама қилмоқда.

Путин яқинда Суриядан рус қўшинларининг катта қисмини олиб чиқишни буюрди. Бу қарордан сўнг АҚШ ва Россия расмийларининг юқори даражадаги илк учрашуви бу. Икки қудратли давлат биргаликда ҳаракат қилса, дейди Керри, можарога нуқта қўя олади.

"Бу мақсадга қандай эришамиз - Москвадаги музокаралар бу масалага ойдинлик киритишидан умидворман", - деди дипломат.

Жон Керрига кўра, Женевада эришилган сулҳ натижасида Сурияда зўравонлик кўлами пасайган, аҳолига гуманитар кўмак етказилмоқда. Энди навбат сиёсий ислоҳотларга. Аммо Президент Башар ал-Ассад тақдири мулоқотдаги энг чигал масала бўлиб турибди.

Вашингтон назарида Ассадга Сурия келажагида жой йўқ, аммо Моксва унинг ҳукуматини ҳар томонлама қўллаб келмоқда.

Кун тартибидаги яна бир масала - Украина, жумладан, бу мамлакат шарқидаги вазиат. Сўнгги пайт исёнчилар ва ҳукумат ўртасидаги сулҳ битими тез-тез бузилаяпти, жанглар яна авж олган. Обама маъмурияти Минск келишуви шу йилнинг ўзида тўлиқ бажаралиши шарт, демоқда.

Бу ҳужжат Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотига Донбасс минтақасида вазиятни кузатиш, қуроллар олиб чиқилишини назорат этиш ҳуқуқини беради.

2014 йилда Россия Қрим яриморолини Украинадан тортиб олгани учун АҚШ ва Европа санкцияларига учради. Кремл Европа давлатларидан бу чораларни бекор қилишни талаб қилиб келмоқда.

Жон Керри Россияда 22 йилга қамалган украиналик аёл учувчи масаласини ҳам кўтаради. АҚШ, Украина ва Европа Надежда Савченко устидан суд жараёнини сиёсий томоша деб, уни озод этишга чақиряпти.

Amerika Ovozi материали

XS
SM
MD
LG