Линклар

Тошкентлик 25 яшар Малика Каримова Бакуда бўладиган "Miss Union" гўзаллик танловида қатнашадиган бўлди. 10 август куни бошланадиган танловда собиқ совет ўлкаларидан борган гўзаллар иштирок этади. Бунга қадар Осиё ва МДҲ мамлакатлари ўртасидаги бир неча халқаро гўзаллик танловида иштирок этган Малика ҳали бирор танловда бикини киймагани, асл машғулоти бизнес эканини сўзлаб берди.

10 август куни Озарбойжонда бошланадиган гўзаллик танловидан тушадиган маблағ саратон касалига чалинганларга хайрия қилинади.

Шунинг учун, бу тадбирга алоҳида қизиқиш билдирганини айтган Малика Каримова сўнгги йиллар давомида қатор гўзаллик танловлари - Ҳиндистонда ўтган "Miss Asia", Бирлашган Араб Амирликларида ўтган Queen of USSR гўзаллик танловларида муваффақиятли иштирок этган.

Аслида Дубайдаги йирик сайёҳлик ширкатларидан бирининг бош менежери бўлиб ишлаётган 25 яшар Малика ҳаётидаги биринчи даражали иши бизнеси эканини айтмоқда:

- Ўқишда ўқиётган пайтимда Дубайдаги сайёҳлик ширкатларига Интернет орқали таржима ҳолимни жўнатиб, иш қидирганман. Бир неча ширкатдан суҳбатга таклиф келганидан кейин, Араб Амирликларига бордим ва бир ой суҳбатларга қатнадим. Кейин бири сайёҳлик ширкатидан иш таклифи олдим. Шу ширкатга 3 йил ичида бош менежер бўлдим. Гўзаллик танловларида қатнашиш, моделлик қилиш, клиплар ёки фильмларда суратга тушиш - аслида мен учун хобби, - деди Озодлик билан суҳбатда Малика.

Шунингдек, суҳбат жараёнида у гўзаллик танловиларида иштирок этиш шартлари, баъзи нозик нюанслари, шунингдек, гўзаллик танловларида иштирок этаётган қизларга Малика туғилиб-ўсган анаъанавий ўзбек жамиятидаги муносабат ҳақида сўзлаб берди.

Қуйида Малика билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG