Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:42

Самарқандда ёшлар орасида жонга қасд қилиш кўпайган


Ўзбекистондаги “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари ташкилотига кўра, Самарқандда ёшлар орасида ўз жонига қасд қилиш холатлари кўпайган.

Самарқанд шаҳри, Ургут, Булунғур, Каттақўргон туманларида шу йилни биринчи чорагида ўз жонига қасд қилиш билан боғлиқ 60дан ортиқ ҳолат қайд этилган.

Самарқандга сафар қилган "Эзгулик" жамияти раҳбари Васила Иноятованинг айтишича, ўз жонига қасд қилиш холатларинингаксари мактаб, лицей ва коллеж ўқувчилари орасида содир бўлган.

Васила Иноятова билан суҳбатни бу ерда тингланг:

"Эзгулик" инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Васила Иноятова билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:43 0:00
Бевосита линк

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, ҳар йили дунёда бир миллионга яқин одам ўз жонига қасд қилади ёки ҳар 40 сонияда кимдир ўз ҳаётига ўзи нуқта қўяди.

Лекин, Ўзбекистон ҳукумати мамлакатдаги жонга қасд қилиш холатлари ҳақидаги статистик маълумотни жамоатчиликдан сир тутиб келади.

XS
SM
MD
LG