Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:30

"Ҳакам ўғлимнинг қўлини кўтарганда халқ мени осмонга отиб юборди"


Олимпия чемпиони Ҳасанбойнинг отаси: Кунига биттадан қўй сўйяпмиз
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:28 0:00

Олимпия чемпиони Ҳасанбойнинг отаси билан суҳбат

“Ҳакам ўғлимнинг қўлини кўтарганда халқ мени осмонга отиб юборди”. Бокс бўйича Олимпия чемпиони Ҳасанбой Дўстматовнинг отаси Маъруфжон Ҳайитбоев 14 август тунини ана шундай хотирлайди. У, шунингдек, ўғлининг олимп чўққисига қадар босиб ўтган йўли ва келгуси режалари билан ўртоқлашди.

“Ҳакам ўғлимнинг қўлини кўтарганда халқ мени осмонга отиб юборди”.

Бокс бўйича Олимпия чемпиони Ҳасанбой Дўстматовнинг отаси Маъруфжон Ҳайитбоев 14 август тунини ана шундай хотирлайди.

Ўша тунда Рио де-Жанейрода ўтаётган Олимпия Ўйинларида Андижон вилояти Булоқбоши тумани Дўлон қишлоғидан бўлган Ҳасанбой Дўстматов Ўзбекистон олимпия жамоасига илк олтин медални келтирди.

Вазни 49 килограмгача бўлган боксчилар ўртасидаги финал жангда Ҳасанбой Дўстматов колумбиялик Юберхен Мартинес устидан 3:0 ҳисобида яққол ғалаба қозониб, ўзбек бокси тарихига кирди.

23 яшар Ҳасанбой Дўстматов афсонавий боксчи Муҳаммадқодир Абдуллаевдан кейин Олимпиада ўйинларида олтин медалга сазовор бўлган иккинчи ўзбекистонликдир.

Олимпия чемпионининг отаси - Маъруфжон Ҳайитбоев ва бобоси - Дўстмат ота
Олимпия чемпионининг отаси - Маъруфжон Ҳайитбоев ва бобоси - Дўстмат ота

Маъруфжон Ҳайитбоев сўзларига кўра, ғалаба билан уни биринчилардан бўлиб табриклашга келганлар орасида Муҳаммадқодир Абдуллаев ҳам бор эди.

Чемпионнинг отаси Озодлик билан суҳбатда финал учрашувни уйида ўнлаб қариндош-уруғи ва қўни-қўшниси билан томоша қилганини айтди.

47 яшар Маъруфжон Ҳайитбоев тўнғич фарзанди олимпиада ғолиби бўлганидан буён уларни табриклагани Дўлан қишлоғига Ўзбекистоннинг турли нуқталаридан юзлаб одамлар келганини айтади.

“Хурсандчиликдан ҳалиям ўзимга кела олганим йўқ,” дейди Маъруфжон Ҳайитбоев.

У, шунингдек, ўғлининг олимп чўққисига қадар босиб ўтган йўли ва келгуси режалари билан ўртоқлашди.

Олимпия чемпионининг отаси - Маъруфжон Ҳайитбоев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:53 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG