Линклар

logo-print

Пахта тугаганига қарамай, тиббиёт ходимлари далада

Sizdan Telegram” лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андозалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истагингиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ************************************************************************************************************** Муҳим эслатма: “Sizdan Telegram” лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Резюме

19:28 11.11.2016

Пахта тугаганига қарамай, тиббиёт ходимлари далада

Фарғоналик муштарий шаҳар тиббиёт ходимлари, пахта тугаганига қарамай, далаларга ҳайдалишини, ва шу боис 5-6 км масофани пиёда босиб ўтишга мажбурланаётганини иддао қилди:

"Мен сизларга Фарғонадан ёзмоқдаман. Сизга юбораётган ушбу суратларда гарчи далаларда пахта тугаган бўлишига қарамай, шаҳар тиббиёт ходимлари мажбуран пахта териш учун шаҳар марказини кесиб ўтиб, 5-6 километр масофадиги дала майдонига пиёда бориб келишга мажбурланмоқда.

Уларнинг айтишича, ҳар бир киши кечгача 3-4 килодан пахта термоқда. Барча бюджет ташкилотларида аҳвол шу. Қолаверса, бу “кўнгилли” ёрдамчиларга фермерлар ҳатто чой қайнатиб бермайди.

Уларнинг айби нима? Бюджет ташкилотларда ишлаганими? Кимдир қора ишчи бўлишни истамай, умид билан олий ва маълумотли бўлишга ҳаракат қилиб олийгоҳга кирсаю, шундан бошлаб пахта даласида умрини ўтказса. Жаҳон бўйчаяна қайси мамлакатларда олий ва маълумотли шифокор ва ўқитувчилар мажбуран пахта етиштиради?"

19:17 10.11.2016

Жиззахдаги бозорнинг томони ҳар гал шамол учириб кетмоқда.

Озодлик тингловчиси Жиззах шаҳри марказида жойлашган "Кўк бозор"нинг сифатсиз ёпилган томини шамол учириб кетганини ёзди:

​"Жиззах шаҳри марказида жойлашган “Кўк бозор”нинг сифатсиз ёпилган алюкобонд томини яна шамол учириб кетди. Бу биринчи сафар бўлиши эмас, 3-чи марта такрорланмоқда.

Бу нима аҳвол? Енгил шамолга учиб кетаверса… Буни текширадиганлар йўқми? Қўл учида қилинган иш доим шундай бўлади.

Одамлар кўрсин шуни. “Катталар” эса чоралар кўрсин".

19:07 7.11.2016

"Тўрақўрғон ИИБ ЙҲХ ходимларини иш вақтида жойидан топиб бўлмаяпти"

Наманганлик муштарий Тўрақўрғон туман Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимларининг иш тартибига риоя қилмаслигидан шикоят қилди:

"Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги ИИБ ЙҲХ гуруҳининг биноси олдида ҳар куни ўнлаб одамлар дарвоза олдида йиғилиб туришади. Соатлаб кутишга мажбур.

Бунинг сабаби, ИИБ ЙҲХ биносининг дарвозаси доим берк. Ҳатто, иш вақтида жойидан топиб бўлмаяпти буларни".

19:36 3.11.2016

Бухоро ва Ғиждувон туманларида талабалар ва ўқувчилар ҳашарга жалб қилинмоқда

Қуйидаги суратларни Бухоро вилоятида яшовчи бир-биридан мустақил муштарийлар Озодликка юборди. Ушбу суратларда Бухоро вилоятининг Бухоро ва Ғиждувон туманларида талабалар ва ўқувчилар ҳашарга жалб қилинаётгани акс этилган:

Ғиждувон тумани:

Бухоро тумани:

Қолганини юкланг

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG