Линклар

Афғонистонлик “Кичкина Месси” оиласи билан Покистонга қочган


Полиэтилен пакетга “Месси” деб ёзиб олиб суратга тушган ва кейинчалик аргентиналик футболчи Лионел Мессини ўзидан дастхати туширилган футболкани олган афғонистонлик Муртазо Аҳмадий доимий таҳдидлар ортидан оиласи билан Покистонга қочишга мажбур бўлган.

Қариндошларининг Озодлик радиосига айтишича, беш ёшли Муртазо халқаро жамоатчилик эътиборига тушиши ортидан уларни оиласига таҳдидли қўнғироқлар кела бошлаган.

Ота-оналари болани олиб қочишлари хавфи боис Покистонга қочиб ўтган.

Ота-оналари болани олиб қочишлари хавфи боис Покистонга қочиб ўтган.

Ота-оналари болани олиб қочишлари хавфи боис Покистонга қочиб ўтган.

Испаниянинг “Барселона” жамоаси ҳамда Аргентина миллий терма жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси шу йилнинг феврал ойида Аргентина терма жамоасидаги либосини целлофан пакетдан ясаб интернет оламига машҳур бўлиб кетган афғонистонлик Муртазо Аҳмадийга дастхати туширилган 10 рақамли футболкани жўнатганди.

“Барселона” футбол жамоасининг 10 рақами ва “Месси” ёзуви битилган футболкалари оламда энг кўп сотиладиган буюмлардан биридир.

“Барселона” футбол жамоасининг 10 рақами ва “Месси” ёзуви битилган футболкалари оламда энг кўп сотиладиган буюмлардан биридир.

Таъкидлаш жойизки, “Барселона” футбол жамоасининг 10 рақами ва “Месси” ёзуви битилган футболкалари оламда энг кўп сотиладиган буюмлардан биридир.

World Soccer Shop Интернет ресурси 2015 йилда айнан Месси ёш фанатлар орасида энг машҳур футболчи эканини аниқлади.

Ҳужумчи Лионел Месси 2015 йилда “Барса” сафида бешта турли унвон соҳибига, жорий йилнинг январида эса йилнинг энг яхши футболчиси сифатида “Олтин тўп” эгасига айланди.

XS
SM
MD
LG