Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:23

Москвада ўзбек ватандошини майиб қилган миллатчи 6 йилга қамалди


Russia -- A symbol of xenophobia, Moscow, 2013
Russia -- A symbol of xenophobia, Moscow, 2013

Москва суди 2 йил олдин Ўзбекситон ватандоши Александр Лини шавқатсиз калтаклаб, ногиронга айлантириб қўйган “Реструкт” неонацистлар ҳаракати аъзоларидан бири Андрей Макаровни 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этди. Суд қароридан норози бўлган Москвадаги “Гражданское содействие” ташкилоти, Александр Ли иши қайта кўриб чиқилишини талаб этиб, аппеляция аризаси киритишини маълум этди. “Гражданское содействие” ташкилотига кўра, Москва суди жиноятнинг миллий низо асосида содир этилганини назарга олмаган.

Москванинг Бабушкин суди “Реструкт” номли неонацистлар ҳаракати аъзоларидан бири Андрей Макаровни безорилик, босқинчилик ва қасддан жароҳат етказишда айбдор, деб топди ва 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этди.

Судда жабрланган томон Ўзбекистон ватандоши Александр Ли вакили сифатида қатнашган “Гражданское содействие” ташкилотига кўра, маҳкама айбланувчига ниҳоятда енгил жазо белгилаган.

Маҳкамада қаташган “Гражданское содействие” ташкилоти эксперти Марина Лексинанинг Озодликка айтишича, Александр Ли адвокати маҳкама ишини қайта кўриб чиқилишини талаб этиб, аппеляция аризаси киритган.

- Александр Лига ҳужум қилганлардан бири Андрей Макаров, олдинги суд жараёнида миллий нафрат асосида ҳужум қилганини очиқ-ойдин тан олган эди. Охирги суд мажлисида эса Макаров кутилмаганда олдин айтган сўзидан қайтди, яъни Ўзбекистон ватандошини миллий нафрат асосида калтаклаганини инкор этди. Суд ушбу жиноятнинг миллий низо асосида содир этилганини эътиборсиз қолдирди. Александр Ли миллатчилар ҳужуми оқибатида бир умр ногирон бўлиб қолди. Биз айбланувчига нисбатан енгил жазо берилганидан норози ,-деди Марина Лексина.

Алексанлр Ли 2014 йил миллатчилар ҳужуми оқибатида икки оёғи қаттиқ жароҳат олган, бир оёғига протез ўрнатилган.

Бундан ташқари “Реструкт” гуруҳи аъзолари Озарбайжон ватандоши Заур Алишевни ҳам ўлдирганликда айбланмоқда. 2014 йилнинг июнь ойида рус миллатчилар ҳужумидан қаттиқ жароҳат олган озарбайжонлик йигит, кейинчалик шифохонада жон берди.

Ҳозирда Москванинг Бабушкин суди Тесак лақабли неонацист Максим Марцинкевич раҳбарлик “Реструкт” ҳаракатининг 9 аъзоси устидан маҳкама ишини давом эттирмоқда.

Айни дамда Москвадаги Инсон ҳуқуқлари бўйича бюро ташкилоти эълон этган сўнги рақамлар бўйич 2016 йилнинг октябр ойи давомида Россияда рус миллатчилари ҳужумидан икки инсон ҳалок бўлган ва камида беш киши калтакланган.

XS
SM
MD
LG