Линклар

Йўқолган Миср учқичига оид қолдиқларнинг топилгани тахмин этилмоқда


EgyptAir ширкатининг Париждан Қоҳирага учаëтган пайтда радардан йўқолган йўловчи учқичини қидириш ишлари давом этмоқда.

Сўнгги хабарларга кўра¸ Грециянинг Крит ороллари яқинидан икки катта бўлак пластик топилган ва дастлабки тахминларга оид¸ у қидирилаëтган учқич қолдиқлари бўлиши мумкин.

Ўтган тунда Париждан ҳавога кўтарилган Airbus A320 учқичи бортида 56 йўловчи ва 10 экипаж аъзоси бўлган. Йўловчиларнинг 15 нафари Франция фуқаролари бўлган.

Учқич йўқолиши билан Миср ва Франция раҳбарлари фавқулодда йиғин ўтказди ва ҳар иккала ҳукумат расмийлари¸ учқичнинг йўқолишига террорчилик ëки техник носозлик сабаб бўлгани тахмин этилаëтганини билдирди.

Миср ҳарбийларига кўра¸ учқич Ўрта ер денгизи устида учаëтган маҳал Миср ҳаво ҳудудига ўтганидан сўнг радардан йўқолган. Йўқолиш арафасида учқич фалокат сигнали берган.

Греция ҳаво диспетчерлари¸ учқич ўз ҳудудидан нормал хайрлашиб чиқиб кетганини билдирди. Айни пайтда¸ Греция Мудофаа вазири учқич радардан йўқолиш арафасида унинг аввалига ўз йўналишини 90 градус чапга ўзгартиргани¸ сўнгра 360 градус ўнгга бурилгани ва тўсатдан¸ 7000 метрга тушиб кетганини билдирди.

Ўтган тунда Ўрта ер денгизида сузаëтган Греция юк кемаларидан бири¸ учқич радардан йўқолиши билан бир вақтда осмонда оловли шар кўринганини маълум қилди.

Ҳозирда Миср¸ Грециява Франция кемалари ва учқичлари йўқолган учқични қидириш жараëнига жалб этилган.

Миср ва Франция раҳбарлари учқичнинг йўқолишида бирор тахмин эҳтимолдан соқит қилинмаëтганини билдирди.

Март ойида Александриядан Қоҳирага учаëтган учқич белига бомба боғланганини иддао қилган йўловчи талаби билан Қибрисга қўндирилган ва олти соатлик музокаралардан сўнг¸ бу шахс таслим бўлган эди.

Ўтган йил октябрь ойида бортида 224 одам бўлган Россия йўловчи учқичи Мисрнинг Синай ороли устида портлаб кетган эди.

“Исломий давлат” террор гуруҳи учқич юкхонасига ўзига тарафдор аэропорт хизматчиси томонидан олиб кирилган бомба учқични портлатганини иддао қилган эди.

XS
SM
MD
LG