Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:48

Уяли телефон мия саратонини келтириб чиқариши мумкин


АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Миллий токсикология дастури мутахассислари сичқонларда тажриба ўтказиб, радиочастоталар электромагнит тўлқинининг инсон саломатлигига зарари, жумладан уяли телефондан кўп фойдаланиш мия саратонини келтириб чиқариши мумкинлигини аниқлаганлар.

Сичқонларда ўтказилган тадқиқот мобиль телефонидан ҳар куни 9 соатдан кўпроқ фойдаланиш мияда ўсманинг ривожланиш хавфини ошириши мумкин, деган хулосага етакламоқда.

Олимлар сичқонларни туғилганидан икки йил давомида радиочастоталар электромагнит тўлқини таъсирида махсус қафасда сақлаган.

Қафасда сақланган сичқонларнинг 2-3 фоизи миясида ўсманинг тез ривожланиши аниқланган.

Бундан аввал Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам уяли телефонлардан меъёридан кўп фодаланиш мия саратонини келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахасислари мобил телефонларни тақиқлаш имконсиз эканлигини, бироқ ундан фойдаланиш маданиятини шакллантириш самара бериши мумкинлигини айтадилар.

Ўзбекистонда кейинги пайтларда ўзбек ёшлари орасида мобил телефонлардан фойланиш кенг урфга айланаяпти.

Айниқса ёш болаларнинг қўлига телефонни бериб қўядиган ота-оналар мурғак гўдакнинг саломатлигини унутиб қўйишмоқда.

XS
SM
MD
LG