Линклар

3 июн куни Аризонадаги Феникс касалхонасида 74 ёшли афсонавий боксчи Муҳаммад Али вафот этди.

Ўта оғир вазндаги профессинал бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Муҳаммад Али сўнгги 32 йил давомида Паркинсон касаллиги билан курашиб яшаётганди.

20 асрнинг энг таниқли шахслардан бири бўлган Муҳаммад Али дунёнинг етакчи спорт нашрлари томонидан энг буюк спортчи деб аталган.

Муҳаммад Али 1974 йилда Жорж Форманни енгиб чемпионлик камарини қайтариб олди.

Муҳаммад Али 1974 йилда Жорж Форманни енгиб чемпионлик камарини қайтариб олди.

Муҳаммад Али уч маротаба оғир вазнда жаҳон чемпионлиги бўйича ғолиб чиққан ягона боксчидир. У 56 жангни ютган, шулардан 37 таси нокаут билан якунланган.

Муҳаммад Али 22 ёшида Америкадаги Ислом уммати ҳаракатига қўшилиб ўз исмини ўзгартиради. Унгача Алининг исми Касиус Клей бўлган. 1975 йилда Муҳаммад Али сунний мазҳабига киради. 30 дан сўнг эса Сўфийлик тариқатига амал қила бошлайди.

Муҳаммад Али 1998 йилда Работда Рамазон байрами тадбирларида қатнашмоқда.

Муҳаммад Али 1998 йилда Работда Рамазон байрами тадбирларида қатнашмоқда.

Муҳаммад Али илк бор чемпионлик камарини 1964 йилда Сонни Листонни енгиб қўлга киритди. Бунгача у 12та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган.

1967 йилда армияда хизмат қилишдан бош тортиши ортидан Муҳаммад Али чемпионлик камаридан маҳрум этилди.

Шунингдек, боксчи АҚШ ҳудудида ўтказиладиган мусобоқалардан ҳам четлатилди.

Бу тақиқ бекор қилиниши ортидан Муҳаммад Али 1974 йилда Жорж Форманни енгиб чемпионлик камарини қайтариб олди.

1967 йилда армияда хизмат қилишдан бош тортиши ортидан Муҳаммад Али чемпионлик камаридан махрум этилди.

1967 йилда армияда хизмат қилишдан бош тортиши ортидан Муҳаммад Али чемпионлик камаридан махрум этилди.

1978 йилда йилда Муҳаммад Али Леон Спинксни енгиб учинчи бор жаҳон чемпиони бўлди.

Муҳаммад Алининг Тошкент ва Самарқандга ташрифи

Афсонавий боксчи Муҳаммад Али 1978 йилнинг ёзида Тошкент ва Самарқадга келган ва ўзбекистонлик боксчи Руфат Рисқиев билан учрашганди.

Муҳаммад Али 1978 йилда Тошкент ва Самарқандга сафар қилганида унга Руфат Рисқиев ҳамрохлик қилганди.

Муҳаммад Али 1978 йилда Тошкент ва Самарқандга сафар қилганида унга Руфат Рисқиев ҳамрохлик қилганди.

1980 йилда Москвада ўтказилажак ёзги Олимпиада арафасида СССР раҳбарияти Муҳаммад Алини Совет Иттифоқига меҳмонга таклиф қилган эди.

Муҳаммад Али мусулмон бўлганлиги сабабли СССРдаги ислом маркази бўлмиш Тошкент ва Самарқанд шаҳрига сафар қилишни лозим топган.

Муҳаммад Али Самарқандда

Муҳаммад Али Самарқандда

Муҳаммад Али Самарқанд ва Тошкент сафаридан сўнг Москвага қайтди ва СССР раҳбари Леонид Брежнев қабулида бўлди.

Трампнинг танқидчиси

Муҳаммад Али АҚШ президентлигига республикачи номзод Доналд Трампни мусулмонларга қарши сўзлари учун танқид қилиб чиққан эди.

“Мусулмонлар Исломдан ўз шахсий манфаатлари йўлида фойдаланувчи инсонларга қарши туришлари керак”, - деб айтган эди боксчи.

Асл исми Кассиус Клей бўлган боксxb 1964 йилда Ислом динини қабул қилиб, ўз исмини Муҳаммад Алига ўзгартирган.

Асл исми Кассиус Клей бўлган боксxb 1964 йилда Ислом динини қабул қилиб, ўз исмини Муҳаммад Алига ўзгартирган.

Шунингдек, Муҳаммад Али АҚШнинг Калифорния штати Сан Бернардино шаҳри ва Франция пойтахти Париждаги ўтган йили содир этилган террор ҳужумларини қоралаган.

“Бу шафқатсиз амаллар бизнинг динимизга мутлақ зид”, - деб айтган эди Муҳаммад Али.

Профессионал рингни тарк этиши ортидан, 1984 йилда Муҳаммад Алига Паркинсон хасталиги ташхиси қўйилган.

Муҳаммад Али қўшиқчи Женифер Лопез билан бирга, 2013 йил, Аризона штати. Феникс шаҳри.

Муҳаммад Али қўшиқчи Женифер Лопез билан бирга, 2013 йил, Аризона штати. Феникс шаҳри.

Боксчи бир неча кун аввал нафас олиш йўлидаги муаммолар сабаб АҚШдаги Финикс шифохонасига ётқизилган эди.

Ҳолливуд деворидаги ягона юлдуз

2002 йилда Лос-Анжелсдаги Ҳолливуднинг “Шон-шуҳрат ҳиёбонида” Муҳаммад Алига аталган юлдузни ўрнатишаётганда боксчи унинг юлдузи оёқ остига эмас, балки деворга ўрнатилишини талаб қилган. “Мен пайғамбаримизнинг исмини олганман, шунинг учун бу исм оёқ ости бўлишини истамайман”, деган эди спортчи.

Ҳолливуд булваридаги 2500 юлдуз орасида фақат Муҳаммад Алининг юлдузи деворга ўрнатилган.

Ҳолливуд булваридаги 2500 юлдуз орасида фақат Муҳаммад Алининг юлдузи деворга ўрнатилган.

Ҳозирда Ҳолливуд булвари сўқоқларидаги 2500 юлдуз орасида фақат Муҳаммад Алининг юлдузи деворга ўрнатилган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG