Линклар

logo-print

Солиқчилар Тошкент ҳокими "илтимосини нотўғри тушунди"


Айни кунларда Тошкентдаги банк ходимларига¸ 20 нафар пенсионерни ўз пенсиясини тўлиғича пластик картага ўтказишга рози қилиш вазифаси юкланган. Бу топшириқ Элтуз рассоми карикатурасига мавзу бўлди.

Айни кунларда Тошкентдаги банк ходимларига¸ 20 нафар пенсионерни ўз пенсиясини тўлиғича пластик картага ўтказишга рози қилиш вазифаси юкланган. Бу топшириқ Элтуз рассоми карикатурасига мавзу бўлди.

Тошкентдаги хусусий тадбиркорлар август ойида банкка ўтган ойларга нисбатан 20 фоиз кўпроқ нақд пул топширишга мажбурланмоқда. Ҳар бир тадбиркорни янги талабни бажариш заруратидан огоҳлантираëтган Тошкент солиқчилари¸ бу ишнинг пойтахт ҳокими қарори билан амалга ошираëтганини рўкач қилмоқда.

Солиқчи тадбиркорга

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида фаолият кўрсатувчи хусусий дорихона эгасининг Озодликка айтишича¸ туман солиқ департаменти ходимлари август ойида 25 миллион нақд сўм топшириш талабини қўйган.

“Акс ҳолда солиқчилар текширув пайтида муаммо чиқади¸ деб таҳдид қилмоқда. 25 миллионни бўлса¸ кунига 800 мингдан кўпроқ сўм топшириш керак бўлиб чиқади. Бунинг умуман иложи йўқ. Биринчидан¸ одамлар бизда фақат пластикка савдо қилади¸ нақд пулга савдо деярли йўқ. Одамларнинг қўлида йўқку пул ўзи! Кейин¸ инкассация соат 16:00 да келади. Бунгача 800 минг нақд пулни қаердан оламиз?”¸ деб айтди Озодликка тошкентлик хусусий тадбиркор.

Озодлик суҳбатлашган бошқа тужжорлар ҳам аҳоли қулида нақд пул тобора тортилиб қолаётганига қарамасдан солиқ мулозимларининг нақд пул тушумини ошириш талабидан норози эканликларини айтишган.

Тадбиркорлар томонидан ўртага қўйилган бу саволни Озодлик мухбири Тошкент шаҳар солиқ департаменти расмийсига берди.

Солиқ идораси вакили таъкидича¸ солиқ ходимлари шунчаки Тошкент шаҳар ҳокими яқинда қабул қилган қарорни ижро этишга ҳаракат қилмоқда¸ холос.

“Яқинда Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов мустақилликка тайëргарлик доирасида янги қарор чиқарди. Унга кўра¸ банк ходимлари¸ солиқ департаменти вакилларига август ойида хусусий тадбиркорлар топшираëтган нақд пул тушумини ўтган ойга нисбатан 20 фоизга кўпайтириш вазифаси юкланди. Биз тадбиркорларга ана шу қарорни етказаяпмиз ва улардан қарор ижросини талаб қилаяпмиз¸холос. Бу мустақиллик байрами билан боғлиқ. Байрам олди шаҳарда нақд пул тушумини кўпайтириш¸ пенсионерларга байрам олди пенсиясини бериш учун дейилди”¸ деди Тошкент шаҳар солиқ департаменти вакили Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда.

Ҳоким солиқчига

Тошкент шаҳар ҳокимининг Озодлик боғланган мутасаддиси¸ солиқчилар гапини қисман тасдиқлади.

“Тўғри¸ ўтган ой шаҳар ҳокими йиғилиш қилиб¸ мустақилликка пенсия ва ойликларнинг нақд қисмини ўз вақтида бериш учун тадбиркорлардан нақд пул тушумини кўпайтиришни илтимос қилишни сўради. Бу ҳақда ҳеч қанақа ëзма қарор йўқ. Мажлисда банк ва солиқ ходимларидан шу нарса оғзаки сўралди. Ҳоким уларга тадбиркорга таҳдид қил¸ қўрқитгин¸ дегани йўқ¸ илтимос қилинглар¸ деди. Бу йил мустақилликнинг 25 йиллигини нишонлаймиз¸ катта байрам. Шунга пенсионер¸ ўқитувчи ва дўхтирларга совға бўлсин¸ шулар байрам олди қўлига нақд пул олсин¸ деди ҳокимимиз. Агар бирор районда солиқчими ëки бошқаси ҳокимнинг гапини рўкач қилиб¸ таҳдид қилаëтган бўлса¸ бизга аниқ манзили¸ исми-шарифи билан мурожаат қилишсин. Пенсионерни хурсанд қиламиз деб¸ тадбиркорни хафа қилиш ниятимиз йўқ¸ деди Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддиси.

Айни пайтда¸ бу суҳбатдош Ўзбекистон вилоятларида пенсия ва ойликларнинг нақд қисмини тўлаш муаммоси кучайгани сари¸ пойтахтдаги хусусий тадбиркорларга босим ошиб бораëтганини эътироф этди.

“Вилоятларда пенсия ва ойликларни вақти беришнинг иложи бўлмаяпти. Банклар кераклича нақд пул йиғолмаяпти. Бунинг оғирлиги Тошкентга тушаяпти¸ нақд пул Тошкентда кўпроқ айлангани учун¸ биздан сўраладиган нақд пул миқдори ҳам ошаяпти. Шаҳар ҳокими вазиятни енгиллатиш учун икки йўналишда ишлаяпти. Бир томондан¸ нақд пул асосан тадбиркорларга келиб тушаëтгани учун¸ улардан нақд пул топширишни кўпайтиришни сўраяпти. Иккинчи томондан¸ пойтахтдаги пенсионер ва нафақахўрларни тўлиғига пластик картага ўтказишга ҳаракат қилаяпмиз”¸ деди Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Озодлик суҳбатлашган расмийси.

Ҳоким банк ходимларига

Озодликка маълум бўлишича¸ Тошкент шаҳар ҳокими белгилаган иккинчи йўналишдаги ҳаракатлар ҳам мустақиллик арафасида кучайган. Пойтахтдаги ҳар бир банк ходимига¸ 20 нафар пенсионерни ўз пенсиясини тўлиғича пластик картага ўтказишга рози қилиш вазифаси юкланган.

“Ҳеч кимни бунга кўндириб бўлмаяпти. Ялиниб-ëлвориб¸ қайнотамни рози қилдим¸ одам топмасанг¸ ўзинг ишдан кетасан¸ деб бизни қўрқитаяпти”¸ деб ëзди Озодликка пойтахтдаги банк ходимларидан бири.

МХХ тадбиркорга

Тадбиркорларни мустақиллик байрами олдидан нақд пул топширишни кўпайтиришга мажбурлаш¸ Озодликка келаëтган хабарларга кўра¸ фақат пойтахт Тошкентда эмас¸ вилоятларда ҳам кузатилмоқда.

Хусусан¸ 28 июль куни Сурхондарë вилояти Шеробод туман ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда бевосита қатнашган тадбиркорлардан бири¸ нақд пул топшириш режасига бағишланган бу мажлисда туман МХХ бошлиғи бу режани бажармаган “тадбиркорнинг кетига қалампир тиқиш ва йўқ қилиб юбориш билан” таҳдид қилганини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG