Линклар

Наргиз Зокирова Рамзан Қодировнинг меҳмони бўлганини хабар қилди


Таниқли қўшиқчи, Зокировлар сулоласининг кенжа вакиласи 45 яшар Наргиз Зокирова ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида 10 август куни қуйидаги ёзувни қолдирди ва ёзувига Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров билан тушган суратини илова қилди.

Наргиз Зокированинг рус тилида қолдирган ёзувнинг таржимаси:

“Ҳурматли Рамзан Аҳматович! Биз учун уюштирганигиз лол қолдирувчи меҳмондорчилигингиз учун Сиздан чексиз миннатдорман. Мен Сизнинг гўзал халқингиз, маданият ва анъаналар билан бир умрга қариндош бўлиб қолдим. Сизнинг заминингизда ўзимни ўз уйимдагидай сездим. Ўзингиз ва матонатли ёрдамчиларингиз туфайли шинам ва гуллаб-яшнаётган шаҳрингиздаги муқаддас жойларни бориб кўриш шарафига лойиқ кўрилганимдан чексиз мағрурман. Ўз халқингиз учун амалга оширганингиз ва қилаётган ишларингиз учун бошим ерга теккунча таъзим қиламан. Раҳмат сенга синглим ЧЕЧЕНИСТОН! Сендан миннатдорман биродарим ГРОЗНИЙ! Азиз одамлар, мен сизни юракдан севиб қолдим. Сизни ОЛЛОҲнинг Ўзи сақласин”.

Наргиз Зокирова Рамзан Қодиров билан (Зокированинг Фейсбукидан олинди)

Наргиз Зокирова Рамзан Қодиров билан (Зокированинг Фейсбукидан олинди)

Мана бу эса, Наргиз Зокирова қолдирган ёзувнинг рус тилидаги оригинали (орфография и пунктуация автора сохранены):

“Уважаемый Рамзан Ахматович! Я безмерно благодарна Вам за ошеломительный приём, который Вы организовали для нас Я навеки породнилась с Вашим прекрасным народом, культурой и традициями На вашей земле, я почувствовала себя как дома Я бесконечно горда тем, что удостоилась посетить святые места Вашего уютного и процветающего города, благодаря Вам и вашим доблестным помощникам . Низкий поклон Вам, за то что вы сделали и делаете для своего народа Спасибо тебе сестра моя ЧЕЧНЯ! Благодарю тебя брат мой ГРОЗНЫЙ! Люди мои дорогие, я полюбила вас всем сердцем и душой Да храни вас АЛЛАХ”

Наргиз Зокирова Чеченистонга қачон ва нима мақсадда боргани номаълум.

Машҳур Зокировлар сулоласига мансуб қўшиқчи 1995 йилда Қўшма Штатларга кўчиб кетган ва Россия 1-Канали ўтказган “Голос” қўшиқ танловида иккинчи ўринни эгаллаши ортидан эл оғзига тушган.

XS
SM
MD
LG