Линклар

Назарбоев норозиларни Украина бошига тушган кулфатлардан огоҳлантирди


Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев ҳукуматга қарашли ерларни кимошди савдосида сотиш қарори қабул қилинганидан сўнг мамлакатда бошланган норозилик намойишлари ортидан Украинадаги воқеаларни қоралаб, аҳолини бирдамликка чақирди.

Назарбоев 1 май куни қилган чиқишида бирдамлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик йўқолса, унинг оқибати ёмон бўлиши ҳақида огоҳлантирди. Қозоғистон президенти Украинадаги сиёсий, ижтимоий ҳамда иқтисодий қийинчиликларни мисол қатори тилга олди.

“Собиқ СССРнинг иккинчи йирик давлати бўлган Украина бугунги кунда Қозоғистон иқтисодиётининг ярмига тенг бўлган иқтисодга эга бўлиб қолди”, деди Назарбоев.

“Чунки у ерда бирдамлик ҳисси, мақсадга интилиш йўқ, муаммолар ҳал қилинмаяпти, аҳоли жанг қилиш, ўлдириш, жанжаллашиш каби бошқа ишлар билан машғул”, дея сўзини давом эттирди президент.

1 май куни Қизилўрда ва Жанаўзен шаҳарларида ҳукуматнинг ерларни 1 июлдан бошлаб кимошди савдосида сотиш тўғрисидаги қарорига қарши янги намойишлар бўлиб ўтди.

Гувоҳларнинг айтишича, Қизилўрдада бир неча намойишчи полиция томонидан қўлга олинган. Бир гуруҳ намойишчи эса маҳаллий расмийларга арзларини изҳор қилиш учун шаҳар театрида чақирилган.

Намойишчилар Қизилўрда вилояти губернатори ўринбосари Серик Кожаниязовга ҳукумат ўзига тегишли ерлардан фойдаланаётиб фуқаролар фикрини инобатга олиши кераклигини айтишган. Кожаниязов эса ерларни ҳозир бошқараётган шахслар уларга яхши қарамаётганини айтиб, режалаштирилган хусусийлаштиришлар қонуний ва керакли қадам эканлигини таъкидлаган.

Ерлар хорижликларга сотилиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар турки бўлган намойишлар 24 апрелдан бери давом этиб келмоқда.
Қозоғистон ҳукумати қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган ерлар хорижликларга сотилмаслигини, балки лизингга берилишини таъкидлаб, уларнинг хусусийлаштирилиши ҳақида нотўғри маълумот тарқатиш жиноят эканлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

26 апрел куни Назарбоев нотўғри маълумот тарқатиб ижтимоий нотинчлик келтириб чиқараётган “провокаторларни” жазолашга онт ичди.
Президент хорижликлар экин экиладиган ерларни хорижликлар 10 йилдан 25 йилгача бўлган муддатга ижарага олишини айтиб, эътирозга сабаб бўлган қонунни ҳимоя қилди.

Мухолифат бутунлай жиловланган ва оммавий ахборот воситалари устидан қаттиқ назорат ўрнатилган Қозоғистон собиқ совет мамлакатлари орасида Россиядан кейинги иккинчи энг йирик нефт экспорт қилквчи давлатдир.

Аммо нефть нархинигн тушиб кетиши ортидан мамлакат пул бирлиги қадрсизланиб кетди. Бунинг ортидан ўтган йили пойтахт Остонода ҳамда энг йирик шаҳар Олмаотада намойишлар бўлиб ўтди.

XS
SM
MD
LG