Президент Мирзиёев 27 апрель куни Жиззах вилоятига қилган сафари доирасида Зафарабод туманида нефтни қайта ишлаш комплекси тамал тошини қўйиш маросимида иштирок этди.
Aйтилишича, 2 миллиард 200 миллион долларлик мазкур лойиҳа барпо этилганидан сўнг йилига 5 миллион тонна нефтни қайта ишлайди.
Озодлик билан суҳбат муқаддимасида “Ўзбекнефтегаз” компанияси собиқ раҳбарларидан бири¸ иқтисод фанлари доктори Анвар Ҳусаинов¸ нефть тақчил мамлакатда янги қурилажак бу завод қайси нефтни қайта ишлайди¸ деган саволга жавоб берди.