Линклар

logo-print

Жиззахда Нексия портлади, бир киши жароҳатланди


Ўзбекистонда газ баллон ўрнатилган машиналарнинг портлаши тез-тез учрамоқда.

Ўзбекистонда газ баллон ўрнатилган машиналарнинг портлаши тез-тез учрамоқда.

Жиззахдда автомобилларга метан гази қуйиш шохобчасида Нексия машинаси портлади. Озодликнинг Жиззахдаги мобил мухбирига кўра, воқеа соат 14.30лар атрофида шаҳарнинг Тошкент кўчасида жойлашаган газ қуйиш шохобчасида рўй берган.


Воқеада бир киши жароҳатланган ва касалхонага олиб кетилган. Озодлик манбаларига кўра, портлаш Нексия машинаси орқасида жойлашган газ баллони метан гази билан тўлдирилаётган пайтда рўй берган.

Ўзбекистонда газ баллон ўрнатилган машиналарнинг портлаши тез-тез учрамоқда.

Октябр ойи охирида Тошкент катта халқа йўлининг Қўйлиқ буюм бозори ҳудудида Нексия автомобилига ўрнатилган метан газ баллони портлаши оқибатида икки одам ҳалок бўлиб, олти одам жароҳатланган эди.

Ундан бир неча кун аввал Тошкент шаҳрининг Қўйлиқ бозори яқинидаги кўчада яна бир Нексия русумидаги автомобил портлаб, машинадаги тўрт киши ҳалок бўлган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG