Линклар

logo-print

Oлимпиада олтин медалида олтин борми ўзи?


Беларуслик спортчи Риода олгани олтин медалида олтин бор-йўқлигини тишлаб кўриб билмоқчи бўлди шекилли...

Беларуслик спортчи Риода олгани олтин медалида олтин бор-йўқлигини тишлаб кўриб билмоқчи бўлди шекилли...

Шу кунларда бутун бошли давлатларни ҳаяжонлантириб турган олимпиада медаллари таркиби нимадан иборатлиги ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Масалан¸ дунëнинг бор спортчиси кўз тикаëтган олтин медалда қанча олтин борлигини биласизми?

Вазни ярим кило келадиган олтин медалда... атиги 6 грамм олтин бор¸ холос. Бўйнига оғиргина кумуш тақаëтган олтин медаль соҳиблари ўзларини ҳар қалай бу медаль таркибида симоб йўқку¸ деб овутишса бўлади. Чунки бугунга келиб симоб қўшилмаган медални топиш қийин бўлиб қолган...

Олимпиадада кумуш медаль олаëтган спортчилар ҳақиқатда ҳам бўйинларига кумушдан қилинган медаль тақадилар – кумуш медаль 100 фоиз кумуш (жуда аниқлаштирилса¸ 92¸5 фоиз тоза кумуш)дан ясалган.

Бронза медаль таркиби эса 95 фоиз мис ва 5 фоизи рух қоришиғидир.

Таркибига кўра бозорга солинса¸ бронза медаль 2 доллар¸ кумуш медаль300 доллар¸ олтин медаль эса¸ 565 долларга нархланиши мумкин.

Агар олимпиада олтин медали ҳақиқатда ҳам олтиндан бўлганда эди¸ унинг бугунги бозор нархи камида 21 минг АҚШ долларига тенг бўларди¸ деб ëзди бу медаллар нархини чамалаган Compound Interest гуруҳи.

XS
SM
MD
LG