Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:46

Олимлар: Ўргимчаклар йилига 400-800 миллион тонна ҳашорот ейди


Ўргимчаклар ҳар йили умумий ҳисобда 400-800 миллион тонна ҳашорот ейди. Бу инсонлар йилига истеъмол қиладиган гўшт ва балиқ миқдорига тенгдир.

Сешанба куни эълон қилинган илмий мақолани ёзишда тадқиқотчилар бундан аввал олиб борилган 65 та изланишга асосланиб, Ер юзида 25 миллион тонна ўргимчак борлигини аниқлашган.

Сўнгра ўргимчаклар яшаши учун қанча егулик истеъмол қилиши кераклигини инобатга олиб, саккиз оёқли ҳашоротлар йилига қанча ҳашорот ва бошқа умуртқасизларни ейишини ҳисоблаб чиқишган.

Изланиш натижалари The Science of Nature журналида чоп этилди.

Мақола муаллифлари ўз изланишларида ўргимчаклар зараркундалар ҳамда касаллик ташувчилар кўпайиши олдини олишига эътибор қаратишди.

“Умид қиламизки, мазкур ҳисоб-китоблар ҳамда уларнинг салмоқли кўлами одамлар орасида ўргимчаклар глобал миқёсда ўйнайдиган муҳим ролни англашга ва уни қадрлашга чорлайди”, дейилади мақолада.

Ўргимчаклар моҳир овчигина эмас, улар бошқа жонзотларга озуқа ҳамдир.

Қушлар ҳамда бошқа йиртқич ва паразитларнинг саккиз мингдан ошиқ тури фақатгина ўргимчак истеъмол қилиб кун кечиради.

XS
SM
MD
LG