Россиялик сиёсий фаол Илдар Дадин қамоқдан озод қилинди
Фаол 26 февраль куни Олтой ўлкасидаги 5 сонли Рубцовск қамоқхонасидан озод қилинган. Унинг жазо муддати шу йилнинг 30 июлида битиши лозим эди, аммо жазо Россия Олий суди томонидан бекор қилинди. У Россия ҳудудида намойишлар ўтказиш тартибини бир неча бор бузганликда айбланиб, 3 йиллик қамоққа ҳукм қилинган эди.