Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:35

Озарбайжонда Исмоилова озод қилинди. Бошқа сиёсий маҳбусларчи?


Озарбайжондаги сиёсий маҳбуслар орасида РЕАЛ мухолифат ҳаракати Илгар Мамедов ҳам бор. Европа инсон ҳуқуқлари суди Мамедовга қўйилган айблов сиёсий мотивга эгалиги ҳақида қарор чиқаргани қарамай, у ҳамон қамоқда қолмоқда.
Озарбайжондаги сиёсий маҳбуслар орасида РЕАЛ мухолифат ҳаракати Илгар Мамедов ҳам бор. Европа инсон ҳуқуқлари суди Мамедовга қўйилган айблов сиёсий мотивга эгалиги ҳақида қарор чиқаргани қарамай, у ҳамон қамоқда қолмоқда.

Озарбайжонда Озодлик мухбири Хадича Исмоилованинг озод қилингани ғарб расмийлари ҳамда инсон ҳуқуқлари ташкилотлари олқишига сазовор бўлди. Айни пайтда бу ҳодиса сиёсий маҳбус ўлароқ кўриладиган кўплаб фаол ва журналистнинг тақдирига одамлар эътиборини қаратди.

Европа парламенти раҳбари Мартин Шульцнинг матбуот котиби Озодлик радиоси билан суҳбатда “Бу ижобий ўзгариш бўлиб, уни бошқа кишиларга нисбатан ҳам қўллаш мумкин”, деди.

Ўнлаб журналист, мухолифатчи ҳамда мамлакат президенти Илҳом Алиевни танқид қилганлар кўпчилик сиёсий деб биладиган сабабларга кўра қамалган.

Кейинги уч йил ичида Озорбайжонда ҳуқуқ фаоллари ҳамда журналистлар кескин тазйиқларга учраб келади.

Ҳозирда Озарбайжон қамоқхоналарида журналистик фаолияти билан боғлиқ айбловлар ортидан қамалган камида беш нафар журналист бор.

Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг матбуот эркинлиги масалалари бўйича мутасаддиси Дунья Миятович 25 май куни Бокуни “қамоқда қолаётган барча матбуот вакилларини ҳамда блоггерларни, жумладан, Сеймур Ҳази, Нижат Алиев, Абдул Абилов, Рашад Рамазанов ҳамда Араз Гулиевларни озодликка чиқариш”га чақирди.

Озарбайжонда бир неча сиёсий фаол, жумладан, мухолиф партиялар аъзолари ҳамда ёшлар ҳаракатлари вакиллари қамоқда қолмоқда.

Европа Иттифоқининг ташқи алоқалар бўйича мутасаддиси Федерика Могерини Исмоилованинг озод этилгани “Озарбайжон ўз халқаро мажбуриятларига амал қилиш йўлида ташлаган навбатдаги қадам” эканлигини айтиб, Бокуни “Озарбайжонда сиёсий сабабларга кўра қамалган ёки ҳаракати чекланган барча шахсларни озод қилиш”га чақирди.

Озарбайжон расмийлари эса мамлакатда сиёсий маҳбуслари йўқ эканлигини таъкидлаб келади.

Хадича Исмоилова Озарбайжонда Республика куни нишонланишидан атиги уч кун олдин озодликка чиқарилди. Байрам муносабати билан мамлакат биринчи хоними ташаббусига кўра майда қонунбузарликда айбланиб қамалган 3,5 мингга яқин маҳбуснинг афв этилиши кутилмоқда.

Мазкур маҳбусларнинг аксари ва уларни қўлловчилар уларга қўйилган айбловлар уйдирма эканини айтиб келишади.

XS
SM
MD
LG