Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:50

Ўзбекистонликларнинг 84 фоизи Интернетга смартфон орқали киради


Жорий ойда Ўзбекистонда ўтказилган сўровда иштирок этганларнинг 84 фоизи Интернетдан смартфон орқали фойдаланиши, Интернетдан фойдаланувчилар орасида телевидение “эскилик сарқитига” айланиб бораётгани маълум бўлгани хабар қилинди.

2016 йилнинг ноябрь ойида Тошкент реклама Ассоциацияси мамлакатдаги энг оммабий мулоқот каналларини (телевидение, радио ва Интернет) аниқлаш мақсадида Ўзбекистон медиа бозорида тадқиқот ўтказди, деб хабар қилди uz.infocom.uz сайти.

Сўровда асосий қисми 20-45 ёш оралиғида бўлган 1700 нафар одам иштирок этди. Аудиторияни сўровга жалб қилиш мақсадида Узнетдаги мавзули интернет-нашрлар ҳамда Facebook, Yandex, ва Мail.ru каби энг оммабоп ресурсларнинг реклама майдонларидан фойдаланилди, дейилади хабарда.

Айтилишича, ўтказилган сўровга кўра, респондентларнинг 95 фоизидан ортиғи турли қурилмалардан (смартфон, планшет, ноутбук ва компьютер) фойдаланган ҳолда Интернетга кун давомида бир неча марта кирадилар. Фойдаланувчиларининг асосий қисми Интернетга кириш учун мобил гаджетларни ишлатадилар: респондентларнинг 84 фоизи Интернетдан смартфон орқали фойдаланса, 19,3 фоизи бунинг учун планшетга мурожаат қилади. Десктоп қурилмалар орасида эса ноутбук (59,5%) ва компьютерларнинг (50,6%) улуши анча салмоқли.

Телевизион аудитория бўйича кўрсаткичлар қуйидагича: респондентларнинг 33 фоизи кун давомида фақат бир марта телевизор кўрадилар, 19% телевизордан кун мобайнида бир неча соат фойдаланадилар, 13,8% қатнашчилар эса умуман телевизор кўрмас экан.

Натижаларга кўра, сўралганларнинг 45 фоизи умуман радио тингламайди, 14,6 фоизи кунда фақат бир марта радиога қулоқ тутадилар ва фақатгина 8% қатнашчилар фаол радио тингловчилар ҳисобланади.

Тадқиқот Ledokol Group digital агентлиги, OMD Media Direction реклама агентлиги ва De Facto маркетинг агентлиги кўмагида ўтказилди.

Материал uz.infocom.uz сайти хабари асосида тайёрланди.

***

Ён-атрофингизда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга оид хабарлар, фото ва видеоларни Озодликка жўнатинг.

Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755.

Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com

60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андозалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истагингиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди.

XS
SM
MD
LG