Линклар

logo-print

Ўзбекистон Халқ артисти Санъат Девонов Хоразмда дафн қилинди


Ўзбекистон Халқ артисти Санъат Девонов

Ўзбекистон Халқ артисти Санъат Девонов

Ўзбекистон Халқ артисти¸ Ўзбекистон¸ Тожикистон¸ Россия¸ Болгария ва Ҳиндистонда суратга олинган фильмларда 55 дан ортиқ роль ижро қилган Санъат Девонов 27 апрель куни 84 ëшида оламдан ўтди. Яқинларининг Озодликка айтишича¸ таниқли актëр 28 апрель куни Хоразмда дафн қилинди.

Озодликка маълум бўлишича¸ Санъат Девонов 27 апрель куни пешиндан кейин ўзи туғилиб-ўсган Хоразмда оламдан ўтган.

“Қутлуғ қон”¸ “Мафтунингман” фильмларида бош ролни ўйнаб танилган¸ Совет киноактери сифатида халқаро кинофестивалларда тамсил қилинган актёр Санъат Девонов 1932 йилнинг 9 майида Хоразм вилояти, Ҳонқа туманида таваллуд топган эди. Совет актëрига айланган Санъат Девонов Хива хонлигидаги девонбеги авлоди бўлган.

Унинг кинодаги илк дебюти "Амирликнинг интиҳоси" фильмидаги Шерали роли эди

У ижодий фаолиятини Огаҳий номидаги Хоразм вилоят мусиқали драма театридан бошлаган. Кейинчалик актёр Тошкентга келади ва ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида ўқийди. Сўнг Ўзбек давлат драма театрида, Абдулла Қаҳҳор номидаги сатира театрида ишлайди.

Санъат Девоновга театр саҳнасида йирик қаҳрамонлар образини гавдалантириш насиб этади. У "Ҳамлет"да Ҳамлет, "Навоий"да Алишер Навоий ва "Тоҳир ва Зуҳра"да Тоҳир ролини ижро этади.

Бундан икки йил олдин Санъат Девонов Озодлик мухбири билан суҳбатлашиб¸ ўз кечмишларини ҳикоя қилиб берган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG