Линклар

Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманидан Озодликка телефон қилиб ўзини Арслон, деб танитган йигит қуйи Амударё ҳудудида тоза ичимлик суви таъминоти аҳволи кескин ёмонлашганини айтди. Унга кўра, тўрткўлликлар ёзнинг чилласида ер ости сувини истеъмол қилишга мажбур бўлмоқда.

Тўрткўллик Арслоннинг айтишича, ичимлик сувининг ёмонлиги Қорақалпоғистон ва Хоразмда аҳоли саломатлигига жиддий таъсир этяпти.

Унинг айтишича, пластик идишларга қадоқланган сувнинг нархи эса, шу кунларда осмонга ўрлаб кетган.

Қадимда Қорақалпоғистон ва Хоразмда аҳоли сувни қудуқлардан ичган.

- Бугунги кунда эса вилоятда қудуқлар қуриб қолган, қуримаганларидаги сув эса ичишга ярамайдиган ахволда, - дейди тўрткўллик Арслон.

Мутахассислар сўнгги вақтларда ичимлик суви сифатсизлиги боис, катталар ва ёш болалар орасида урологик касалликлар, буйрак ва сийдик йўлларида тош пайдо бўлиши каби ҳолатлар кўпайганини айтишмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG