Линклар

logo-print

“Аҳмадбой васвасаси”: Чиноз ҳокими ўринбосарига ҳайфсан эълон қилинди


Аҳмадбой Турсунбоев

Аҳмадбой Турсунбоев

Тошкент вилояти Чиноз туман ҳокимининг Иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари Шерзод Мамажоновга ҳайфсан эълон қилинди.

Озодликнинг республика прокуратурасидаги манбасининг айтишича, "Аҳмадбой иши" муносабати билан Чиноз тумани ҳокимияти ва ҳуқуқ-тартибот органлари фаолияти юзасидан текширув-суриштирув ишлари давом этмоқда.

Озодликнинг Тошкент вилояти ҳокимлигидаги манбаларининг айтишича¸ ҳафта бошида Чиноз туман ҳокимлигида мажлис ўтказилиб¸ тумандаги тадбиркорлар иш билан ишловчи масъул шахслар танқид қилинган.

- Мажлисни туман ҳокими - Маҳмуд Аҳмадович (Эшонов) олиб борди. Прокурор Беҳзод Мирсоатов ишдан олинганини айтди. Кейин биринчи зам Нодир Тўлагановга қараб "бундан хулоса чиқаринг", деди. Мажлис охирида ҳоким тадбиркорлар бўйича ўринбосари Шерзод Собирович (Мамажонов)ни турғазиб қўqиб роса тергади. Собировга ишда йўл қўйган камчиликлари учун ҳайфсан берилди¸ дейди манба.

Унинг яна айтишича туманда “молиявий пирамида” қурган Аҳмадбой Турсунбоев устидан очилган жиноий иш доирасида туман ҳокими Маҳмуд Эшонов ва унинг икки нафар ўринбосари гувоҳ сифатида сўроқ қилинган.

Озодликнинг распублика прокуратурасидаги манбасининг айтишича Чиноз туманида "Аҳмадбой иши"га алоқадор бўлган Тошкент вилоятининг Чиноз тумани ҳокимияти ва ҳуқуқ-тартибот органлари фаолияти юзасидан текширув-суриштирув ишларни давом эттиришмоқда.

- Аҳмад Турсуновнинг молиявий фирибгарлик ишини кўриб чиқиш давомида Беҳзод Мирсоатов ўз лавозимидан бўшатилди. Шу тариқа, туман милиция бўлими ва солиқ идорасида текширувлар ўтказилмоқда. Текшириш ишларини республика МХХ ва ИИВ нинг терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси терговчилари олиб бормоқда¸ дея билдирди манба.

Унинг яна айтишича “Чинозлик ўнга яқин мулозим “Аҳмадбой” фаолиятини била туриб кўз юмгани ва ўз вазифаларига маъсулиятсизлик билан қарагани бўйича ҳисобот тайëрланган.

- Бу ҳисобот асосида ҳокимият ва ҳуқуқ-тартибот органлари ўз ҳодимлари орасида тушунтириш ишлари олиб бориши белгиланди. Асосий айбдорларга эса қонунда белгиланган тарзда чора кўрилиши кутилмоқда¸ деди манба.

Чиноз туман прокуратураси деворига осилган дея айтилган эълон

Чиноз туман прокуратураси деворига осилган дея айтилган эълон

Озодлик Чиноз тумани прокурори Беҳзод Мирсоатов ишдан четлатилгани ҳақида ўтган ҳафтада ëзган эди.

Бугун маълум бўлишича¸ прокуратуранинг яна бир неча ходими вақтинча ўз лавозимларидан четлатилган.

"Ишдан четлатилган мулозимлар исми улар устидан тергов кетаëтгани боис матбуотга айтилмаяпти" деди Озодлик манбаси.

Тошкент вилояти прокуратураси ходимларининг Озодликка маълум қилишларича, Чиноз прокурори Беҳзод Мирсоатов 5 июль куни лавозимидан олинган ва унинг ўрнига Дамир Маҳмудов вақтинча прокурор вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Мирсоатовнинг нима учун лавозимидан олинганини прокуратура расмийлари изоҳлашмади.

Ўзбекистон прокуратурасидаги Озодлик манбаларига кўра, Мирсоатов “Аҳмад Турсунбоев устидан очилган жиноий иш тафсилотлари ўртага чиққанидан кейин прокуратура тизимидан бутунлай четлаштирилган.”

- Ички ишлар, прокуратура, ҳокимиятдагилар, қолаверса, Тошкентдаги ҳукуматнинг юқори лавозимли амалдорлари Аҳмадбойни қўллаб келган. Чиноз прокурори Беҳзод Юнусалиевични шунинг учун ишдан олишди. - дея билдирди манба.

Яқинда Ўзбекистон телевидениеси намойиш этган Аҳмадбой молиявий пирамидаси ҳақидаги кўрсатувда маҳаллий мансабдорлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари фирибгарлик ва жиноий амалларга нафақат кўз юмиб келганликлари, балки Аҳмадбойга шериклик қилганликда ҳам айбланганди.

Тошкент вилояти Чиноз туманида жойлашган "Чиноз ҳалол чорва" ҳамда "Чиноз авто ҳамкор" корхоналари таъсисчиси, Аҳмад Турсунбоев ва унинг ходимлари аҳолидан йилига камида 100 фоизлик дивиденд ваъдаси билан миллий ва чет эл валюталарини олиш билан шуғулланиб келган.

Ва шу билан бирга уларга пуллари қайтарилиши ҳақида ҳеч қандай кафолат бермаган.

15 июн куни Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари чинозлик 38 ёшли тадбиркор Аҳмад Турсунбоевни ҳибсга олди.

У Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 165-моддаси (товламачилик),168-моддаси (фирибгарлик) ва 170-модда (алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш), шунингдек, 177-модда - валютани қонунга хилоф равишда олиш ва 178-модда - чет эл валютасини яшириш бандлари бўйича айбланмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG