Линклар

Фарғона электростанциясини қўриқлаëтган аскар ўзини отиб ўлдирди


Марҳум аскар Фарғона шаҳар Қиргули мавзеидаги ТЭЦ биносини қўриқлаëтган харбийлар таркибида бўлган.

Марҳум аскар Фарғона шаҳар Қиргули мавзеидаги ТЭЦ биносини қўриқлаëтган харбийлар таркибида бўлган.

Фарғона шаҳар Қиргули мавзеидаги ТЭЦни (Иссиқлик электро станциясини) қўриқлаëтган 19 яшар аскарнинг ўз хизмат қуроли билан ўзини ўлдирганини харбий прокуратура тергов қилмоқда.

Фарғона вилоят харбий прокуратурасидаги Озодлик манбасининг айтишича¸ ҳодиса 24 август куни пешиндан кейин юз берган.

Ҳодиса ҳақида илк хабарни берган Fergana.ru нашрига кўра, қисқа муддатли ҳарбий хизматда бўлган аскар уставдан ташқари холат (дедовшина) қурбони бўлган.

Айни пайтда Фарғона вилоят харбий прокуратурасидаги расмийлар буни тасдиқламади.

Мулозимларга кўра¸ ўзини ўлдирган аскар билан зобитлар ўртасида низо қайд қилинмаган ва марҳум “армия бош-бошдоқлиги” (армейский беспредел) қурбони эмас.

Фарғонада ўз жонига қасд қилган 19 яшар аскар (аскарнинг тўлиқ исм шарифи Озодликда мавжуд.) чақирув ëшига тўлгани боис армияда хизмат ўтаëтган эди.

У Фарғона шаҳар Қиргули мавзеидаги ТЭЦ биносини қўриқлаëтган ҳарбийлар сафида бўлган.

Аскари ўлими тафсилотини Озодликка гапириб берган Фарғона вилоят харбий прокуратурасидаги манба иддаосига кўра¸ аскар соқчилик минорасида навбатчилик тугаганидан кейин пастга тушиб, қўлидаги Калашников автомати қўндоғини ерга тираб, стволига пешонасини қўйиб, тепкини босган.

Манбанинг илова қилишича¸ жасад тиббий текширувдан ўтказилганидан кейин яқинларига дафн қилиш учун берилган.

Марҳумнинг худкушликка мойиллиги борасидаги тахминлар ҳам харбий прокуратура терговчилари тарафидан текширилмоқда.

Ўзбек ҳарбийлари орасида матбуотга маълум худкушлик ҳолати бундан 9 йил олдин қайд этилган.

2007 йилда Ўзбекистон МХХ Қашқадарё вилоят бошқармаси зобити ўзини осиб қўйган эди.

1999 йили Урганчдаги тергов изоляторини қўриқлаëтган аскар хизмат автомати билан аввал қайнонасини кейин эса ўзини отиб ўлдирганди.

Марказий Осиëдаги бошқа республикалардан фарқли Ўзбекистонда хизматга борган янги аскарларни тахқирлаш (дедовшина) муаммоси йўқлиги айтилади.

Исми айтилишини истамаган истефодаги полковникнинг Озодликка айтишича¸ ҳар йили Ўзбекистонда 400 минга яқин йигит армияга чақирув ёшига тўлади.

Бироқ уларнинг жуда оз қисмигина армияда хизмат ўтайди.

Ўзбекистон армиясида шартнома асосида хизматни ўташни хоҳловчилар сони таклиф қилинаётган иш ўринларидан кўпроқдир.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG