Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:10

Хоразмда кўчага ўйнашга чиққан 2 яшар қизалоқ ғойиб бўлди


ИИБ Хоразмда аввал бола йўқолмаганини иддао қилмоқда
ИИБ Хоразмда аввал бола йўқолмаганини иддао қилмоқда

23 август куни Хоразм вилоятининг Хонқа туманида икки яшар қизчанинг бедарак йўқолгани ҳақидаги хабарлар аҳоли орасида ваҳима уйғотди, туманда педофил бола ўғрилари пайдо бўлгани ҳақидаги гап-сўзлар урчишига сабаб бўлди. Озодлик манбаларига кўра¸ ҳозирда қизалоқни қидиришга нафақат туман¸ балки вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳам жалб қилинган.

Хоразмнинг Хонқа тумани Амударё қишлоғида яшовчи Хўжаниёзовлар оиласининг икки яшар фарзанди Зарифа 23 августдан буён бедарак қолмоқда.

Қизчанинг бувиси Болжон опа Озодлик билан суҳбатда неварасини бола ўғрилари олиб кетганини гумон қилаëтганини эканини айтади:

-Ўша куни кеч саккиз яримлар атрофида қиз кўчага чиқиб кетган. 15 минутни ичида қиз йўқ. Ҳали иккига тўлмаган қиз, қаерга кетиши мумкин? Йўлдан машина, мотоцикл ўтиб турибди. Ўғирлашган, деб ўйлаяпмиз, - дейди Болжон опа.

Қизчанинг бувиси Болжон опа неварасини бола ўғрилари олиб кетган, деган гумонда.
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:32 0:00
Бевосита линк

Ўша куни кеч саккиз яримлар атрофида қиз кўчага чиқиб кетган. 15 минутни ичида қиз йўқ. Ўғирлашган, деб ўйлаяпмиз
Болжон опа

​Хоразм ҳуқуқ-тартибот идораларидаги Озодлик манбаси қизчани қидириш ишига туман милицияси тўлиқ жалб этилганини билдирди:

- Қиз уйда қаровсиз қолиб уйидан ташқарига чиқиб кетганми, хуллас йўқ-да. Ота-онаси қарамаган. Ҳозир уларни уйидан бир километр радиусдаги ҳамма жой текширилaяпти, деди Озодлик манбаси.

Зарифанинг йўқолиб қолиши Хоразмда педофил бола ўғрилари ҳақидаги васвасани янада кучайтирди.

Озодлик билан суҳбатда хонқалик уч фарзанднинг онаси Гулсара опа¸ бундай ваҳималар ортидан ëзнинг иссиқ кунида болаларини кўчага чиқаришдан қўрқиб қолганини айтади.

"Одамларнинг орасида ваҳима катта. Педофил ўғри пайдо бўлибди, дейишaяпти. Болаларни органлари учун ўғирлашaяпти, деган гаплар ҳам қулоққа эшитилади. Шунинг учун энди кўпчилик болаларини кўчага чиқармаяпти, - дея xавотир билан гапирди Гулсора опа.

Вилоят Ички ишлар бошқармасининг Озодлик боғланган мулозими Зарифанинг сирли тарзда ғойиб бўлиши Хоразмда болалар йўқолиши билан боғлиқ ягона ҳолат эакни ва бу борада ортиқча ваҳимага ҳожат йўқлигини таъкидлади.

Хоразм ИИБ хонқалик қизалоқни қидириш ишлари давом этаётгани¸ уни кўрган-билганлар маҳаллий милициянинг 226-37-10 телефонига қўнғироқ қилишлари лозимлигини эълон қилди.

XS
SM
MD
LG