Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:48

Ўзбек божгирлари телефонлардан 9 ойда 67800 та порнографик тасвир топди


Жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида Ўзбекистон божхоначилари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқлаган 2200 дан ортиқ божхона қоидабузарлиги натижасида 67,8 минг донадан ортиқ турли шаклдаги беҳаё мазмундаги материални мамлакат ҳудудига ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди.

Бу маълумот Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси расмий сайтида эълон қилинди.

Айтилишича,“Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871 сонли Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ва инсоният хавфсизлигига қарши, ҳудудий яхлитликни, давлат суверенитети ва сиёсий мустақилликни бузишга қаратилган босма нашриёт махсулотлари, қўлёзмалар, клише, расмлар, фотосуратлар, фотоплёнкалар, негативлар, кино, видео ва аудио махсулотлари, овоз ёзилган материаллар, шунингдек уруш, терроризм, зўравонлик, миллий ажратиш ва диний қаршилик, расизм ва унинг турларини (антисимизм, фашизм) тарғиб этувчи ҳамда порнографик мазмундаги материалларни олиб кириш таъқиқланган”.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига кўра, порнографик, шунингдек зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш фуқароларга энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан 100 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 100 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шундай ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин яна содир этилса, у ҳолда айбдор шахслар Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига мувофиқ, энг кам ойлик иш ҳақининг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади, дейилган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси расмий сайтида эълон қилинди.

(Хабар Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси расмий сайтида эълон қилинган мақола асосида таёрланди)

XS
SM
MD
LG